• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хоразмда 4 кунлик фирманинг тендерда 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ютгани билан боғлиқ танлов савдоси бекор қилиниши мумкин

    Хоразм вилоятида ташкил этилганига 4 кун бўлган фирма онлайн савдода қатнашиб, энг яхши натижаларни қайд этган ҳолда 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни осонгина қўлга киритгани хабар берилганди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг маълумот беришича, мазкур савдо натижаси бекор қилиниши мумкин.

    “Дарё”да “Хоразмда фаолият бошлаганига 4 кун бўлган фирма тендердаги 5 та танловда ғолиб бўлиб, 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритди”, сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Шундан сўнг бошқарма мазкур ҳолатни ўрганиб чиққан.

    Ўтказилган ўрганиш жараёнида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Тупроққалъа туман ихтисослаштирилган мактаби томонидан махсус ахборот портали орқали умумий қиймати 1 миллиард 80 миллион 650 минг сўмлик 5 та энг яхши таклифларни танлаш бўйича 309495, 309740, 309744, 309821 ҳамда 309859-сонли лот рақамлари билан харидлар амалга оширилганлиги кузатилди.

    Ушбу танлов савдоларида иштирокчилар таклиф ҳужжатларини баҳолашнинг балли усулидан фойдаланилган. Мазкур 5 та танловлар савдоларида иштирок қилган талабгорлар томонидан белгиланган баҳолаш мезонларига мувофиқ тегишли маълумот ва ҳужжатлар тақдим қилинган бўлса-да, барча савдоларда ғолиб деб топилган “Pitnak Sunrisе” МЧЖ ҳамда захира ғолиби деб топилган “Эко эканом” МЧЖлар бошқа талабгорларга нисбатан асоссиз равишда юқори баллар билан баҳоланган ва қолган талабгорлар асосиз равишда паст баллар билан баҳоланган ҳолда савдолардан четлаштирилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 96-бандида “Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда танлаш таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди”, деб белгиланган.

    Шунингдек, ушбу банднинг 2-қисмида “Танлаш таклифларини балл усулидан фойдаланган ҳолда баҳолаш натижасига кўра икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса, энг паст нарх таклиф этган иштирокчи ғолиб деб топилади”, деб белгиланган, — дейилади масъуллар изоҳида.

    Қўшимча қилинишича, мазкур танлов савдоларида белгиланган баҳолаш мезонларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни тақдим қилган талабгорлар орасида энг паст нархни тақдим қилган талабгорлар ғолиб деб топилиши керак бўлган.

    Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма томонидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Тупроққалъа туман ихтисослаштирилган мактабига махсус ахборот порталига 309495, 309740, 309744, 309821 ҳамда 309859-сонли лот рақамлари билан жойлаштирилган эълонларга мувофиқ ўтказилган танлов савдоларини бекор қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли сўров хати юборилди ҳамда танлов савдоларида кузатилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинди, — дейди масъуллар.
    26.10.2023, 20:20   Изоҳ (0)   13005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қарши туманида ўзгаришларни амалга ошириш учун масъулларга 57 та топшириқ бергани маълум бўлди

    26.10.2023, 19:12

    Франция президенти Эмманюэль Макрон ноябрь ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради

    26.10.2023, 18:51

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси билан учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

    26.10.2023, 18:31

    Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов Қарши тумани ҳокими сифатида иш бошлади

    26.10.2023, 17:27

    Сунъий интеллект ўзбек жадидларининг кўринишини тасвирлади

    26.10.2023, 17:10

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    26.10.2023, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.