• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сунъий интеллект ўзбек жадидларининг кўринишини тасвирлади

    Инсоният тараққиётнинг янги босқичига қадам босар экан, санъатнинг янги турларини кашф этмоқда. Чунки санъат ҳар доим замон руҳини ўзида ойнадек акс эттирган. Янги технологик ютуқларнинг санъатга ҳам кириб келиши инсонларга ўтмиш ва келажак, ҳаёт ва хаёл ўртасидаги бўшлиқни тўлдиришга имкон яратмоқда.

    Масалан, сунъий интеллект ёрдамида яратилаётган тарихий видео ёки сурат сизни ўша даврга бевосита олиб кириб кетади. Сиз ўзингизда тарих руҳиятини ҳис этасиз ва бевосита воқелик иштирокчисига айланасиз.

    Telegram мессенжерида “Бобурнома” номли канал мавжуд бўлиб, унда Ўзбекистон тарихида ўтган шахсларнинг қиёфаси сунъий интеллект ёрдамида яратилиб, ўқувчиларга тақдим этиб борилмоқда.

    Сунъий интеллект ёрдамида ушбу суратларни ясаётган блогер Ҳикматилла Убайдуллаев биз билан суҳбатлашар экан, бу ғоя унга қандай қилиб келиб қолгани, келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди.

    – Дастлаб, тарихий образларни сунъий интеллект ёрдамида яратиш ғояси сизга қачон келди ва бу ишга нима учун қўл урдингиз?

    – Ўзим тарих фанига қизиққаним боис тарихимизда ўтган шахсларнинг суратларини сунъий интеллект ёрдамида яратишга ҳаракат қилдим. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини ўқиб чиқиб, жуда таъсирландим. Китобни ўқиётганимда ҳар бир таърифнинг гўзаллиги ва тафсилотига ҳайрон бўлдим. Бу китоб ўтмишга очилган ойна эди. Мен ундаги матнлар асосида воқеликларни ва шахсларни қандай кўринишда бўлганига қизиб қолдим ва образларни яратишга киришиб кетдим.

    Сунъий интеллект ёрдамида қайта тикланган Абдулҳамид Чўлпоннинг сурати 
    Фото: Telegram / “Бобурнома”

     

    – Сиз бу суратларни яратиш орқали нимани мақсад қилдингиз?

    – Менинг асосий мақсадим – ёшларни сунъий интеллект ёрдамида яратилган санъат асарлари орқали ўз тарихларига қизиқтириш. Ҳозирда жадид боболаримизни тасвирлашга ҳаракат қиляпман. Бундан кейин Ўзбекистон тарихида ўтган ҳар бир ҳукмдорнинг кўринишини яратмоқчиман.

    – Яратган жадидлар ҳақидаги суратларингиз қанчалик ўша даврга мос келишини қандай биласиз?

    – Мен учун ҳар бир портрет жадидлар яшаган давр руҳига мос бўлиши муҳим. Мен уларнинг нафақат ташқи қиёфасини, балки руҳий ҳолатини, орзу ва ғояларини ҳам етказишга ҳаракат қилдим. Ҳар бир портрет уларнинг дунёсига қанчалик чуқур шўнғиб кетганим ва бу лойиҳада қанчалик иштирок этганимдан далолат беради.

    Сунъий интеллект ёрдамида қайта тикланган Абдулла Қодирийнинг сурати 
    Фото: Telegram/ “Бобурнома”

    – Ушбу технологияларнинг келажагини қандай кўрасиз?

    – Ўйлайманки, бу технологиялар янада аниқ ва мослашувчан бўлиб, санъатнинг янги турларига йўл очади. Аммо бу билан янги ахлоқий меъёрлар ва фойдаланиш қоидаларига эҳтиёж пайдо бўлади.

    Абдурауф Фитрат
    Фото: Telegram / “Бобурнома”

    Сунъий интеллект ёрдамида тасвирланган янги суратларни ушбу ҳавола (https://t.mе/boburnama) орқали кириб кўришингиз мумкин.

    26.10.2023, 17:10   Изоҳ (0)   11470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    26.10.2023, 16:14

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда “стоянка”лар қуриш режалаштирилмоқда

    26.10.2023, 15:48

    Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди

    26.10.2023, 14:53

    Учкўприкда қимор ўйнаган давлат мулозимларининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ИИБ суриштирув бошлади

    26.10.2023, 14:34

    Фарғонада кучли таъсир қилувчи дорини сотган дорихона сотувчиси қўлга олинди 

    26.10.2023, 14:30

    Ўзбекистон ҳудудларида ўртача ойлик иш ҳақи қанчалиги маълум қилинди

    26.10.2023, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.