Франция президенти Эмманюэль Макрон Қозоғистонга ташрифидан сўнг, 2 ноябрь куни Ўзбекистонга боради. Бу ҳақда AFP хабар берди.
“Франция бу икки давлатни ислоҳот ва модернизация йўлида қўллаб-қувватлашга, халқаро муносабатларни диверсификация қилишга ҳисса қўшишга, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини, шунингдек, Европа билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятини қўллаб-қувватлашга тайёр”, — дейилади агентлик баёнотида.
Елисей саройи Қозоғистон ва Ўзбекистонни Францияга яқинлаштиришдан мақсад “иқтисодий соҳада, хусусан, энергетика соҳасида, муҳим материаллар етказиб бериш, транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик қилиш” эканини таъкидлади.
Макрон чоршанба куни Яқин Шарқ сафаридан Францияга қайтди. У Исроилга ташриф буюрди, у ерда мамлакат президенти Исаак Герцог ва бош вазир Бенямин Нетаняху билан учрашди, шунингдек, Рамаллоҳга ташриф буюриб, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказди. Сафарнинг сўнгги кунида у Амманда Иордания қироли Абдулла II, сўнгра Қоҳирада Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувлар ўтказди.
Изоҳ (0)