Туркия мамлакати Исроил билан барча энергия шартномаларини тўхтатди.
Шунингдек, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Bayraktarнинг Тель-Авивга ташрифи бекор қилинган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Исроилга ташрифи бекор қилинганини маълум қилганди.
Кеча, 24 октябрь куни ҲАМАС ҳаракати араб ва ислом давлатларини Исроил элчиларини чиқариб юборишга ва бу давлат билан муносабатларни нормаллаштиришнинг барча шаклларини тўхтатишга чақирганди.
“Босқинчи маъмурият томонидан содир этилган жиноятлар ва у олиб бораётган геноцид уруши нуқтаи назаридан биз араб ва ислом давлатларини босқинчилар билан алоқаларни узишга, уларнинг элчиларини ўз мамлакатларидан чиқариб юборишга чақирамиз”, — дейилади ҲАМАС хабарида.
Изоҳ (0)