Ғазо секторида 12 та касалхона ва 32 та тиббий марказ ишдан чиқди, дея хабар бермоқда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Вазирлик вакили Ашраф ал-Кидра мазкур касалхоналар ва тиббиёт марказлари Исроилнинг зарбалари ва ёқилғи тақчиллиги сабабли фаолият кўрсатишни тўхтатганини айтиб ўтди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан буён ҳудудда ҳалок бўлган фаластинликлар ҳақида янги маълумотларни эълон қилиб, 4 651 киши, жумладан, 1 873 нафар бола, 1 101 нафар аёл, 1 677 нафар эркак Исроил ҳужумларининг қурбони бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)