Навоий вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган яна бир майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода назорат тадбири ўтказилганда фуқаро Р.Э.И.га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 кВт ни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВт га тенг иккита трансформаторга ўзбошимчалик билан улангани аниқланган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 миллиард 415 миллион 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Навоий вилоятида июнь ойида 9,6 миллиард сўмлик, июль ойида эса салкам 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланганди.
Изоҳ (0)