АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури Саманта Пауэр 23—24 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у минтақавий алоқалар бўйича C5+1 форматидаги биринчи вазирлар конференциясини ўтказади ҳамда “АҚШ ҳукуматининг минтақа давлатларининг мустақиллиги, суверенитети ва фаровонлигига содиқлигини тасдиқлайди.
2015 йилдан буён C5+1 мулоқоти АҚШ ҳукуматининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун асосий дипломатик платформаси бўлиб келмоқда.
Тараққиёт масалалари бўйича вазирлар учрашуви минтақавий ўзаро алоқалар, савдо, иқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик, иқлимий ва энергетик ечимлар, шунингдек, ёшлар учун имкониятларга урғу қаратган ҳолда Марказий Осиёда инклюзив, барқарор иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш бўйича аниқ чоралар кўриш учун барча бешта давлат вазирларини тўплаб, ушбу платформани мустаҳкамлайди.
Изоҳ (0)