Россиянинг Москва шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида икки нафар ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда “Московский комсомолец”.
Маълумотларга кўра, жасадлар 19 октябрь куни соат 10:30 да уй қурилиши кетаётган Артюхина кўчасида топилган. Ҳалок бўлганлар 33 ёшдаги ўзбекистонлик ишчилар бўлиб, улар тунда вафот этгани тахмин қилинмоқда. Таналарида зўравонлик белгилари топилмаган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)