Ўқитувчи қаттиқ дўппослангани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, 21 октябрь куни Данғара тумани “Пишқарон” МФЙда жойлашган балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т. (видеохабардаги шахс) билан ўрталарида бўлган пул олди-бердиси масаласида ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб кетган.
Натижада М.М. Д.Т.нинг юз ва бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Ҳодиса жойига Данғара туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйхатга олинган.
Видеохабарда келтирилган М.М.нинг ИИО ходими Ж.Т.га қариндошлиги аниқланмаган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алоҳида нозоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади.
Изоҳ (0)