“Тахиатош нефть базаси”да қиймати 8 миллиард 203 миллион сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 миллиард 203 млн сўмлик) дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳ (0)