Исроил мудофаа вазири Ёав Галант пайшанба куни Исроил қўшинлари яқин орада Ғазо секторига киришини айтди. Бу ҳақда The Times оf Israel нашри хабар бермоқда.
“Ҳозирча сиз Ғазони узоқдан кўрмоқдасиз, лекин тез орада уни ичкаридан кўрасиз. Бу бўйича буйруқ келади”, — деди вазир Ғазо сектори чегарасидаги Исроил ҳарбийларига сўзлаган нутқида.
Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари жанубий ҳарбий округи қўмондони генерал майор Ярон Финкелман Ғазо секторидаги қуруқликдан ҳужум “қийин, узоқ ва шиддатли” бўлишини айтиб ўтди.
15 октябрь куни Исроил ноқулай об-ҳаво туфайли Ғазодаги қуруқликдаги операцияни кейинга қолдирганди.
Изоҳ (0)