Исроил ҳарбийлари АҚШдан келган зирҳли техникалар ортилган юк самолётини кутиб олди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур техникалар Исроил армиясининг жангларда зарарланган ҳарбий техникаси ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
“Исроил Мудофаа вазирлиги Америка Қўшма Штатларидан Исроил мудофаа кучлари (IDF) томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган зирҳли транспорт воситаларининг биринчи партиясини қабул қилиб олди. Техникалар ҳарбий ҳаракатлар пайтида шикастланганларини алмаштириш учун Исроил армиясига топширилади”, — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти амалдори Жош Пол АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдам ўтказиш ҳақидаги қарорига рози бўлмагани учун истеъфога чиққани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)