Украинанинг “1+1” телеканалидаги интервью чоғида ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебага ATACMS ракеталари Украинага доимий равишда етказиб бериладими, деган савол берилди. Бунга жавобан вазир Киев Американинг узоқ масофага учадиган ракеталари доимий етказиб берилишига умид қилмоқда, дея жавоб берди .
“Бу Владимир Зеленский ва Жо Байден ўртасидаги келишувларнинг бевосита натижасиди”, — деди Кулеба журналистнинг саволига жавоб берар экан.
Кулеба таъкидлаганидек, Киев учун асосий нарса ҳар қандай кўринишдаги ракеталар етказиб берилишига эришиш эди, шундан сўнг етказиб бериладиган ракеталар сони ва модификациялари рўйхатини кенгайтириш мумкин бўлади.
Аввалроқ АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адриан Уоцон Вашингтон яқинда Киевга 165 километргача учадиган ATACMS ракеталарини топширганини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)