• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Премьерадаги жанжаллар, қариндоши билан никоҳ ва Коко Шанель дўстлиги. “Буюк рус мигранти” — бастакор Игор Стравинскийнинг тақдири

    Уни буқаламун-бастакор, минг бир усулга эга шахс, янгиликлардан қўрқмайдиган инсон деб аташарди. Аммо ушбу даҳонинг ижоди ҳар қандай ёрлиқлардан кенгроқ. Игор Стравинский худди мушук каби бир неча ҳаётни яшади, бироқ уларнинг ҳар бирида тартибга бўлган интилишни, хотиржамлик ва замонавий бўлиш иқтидорини сақлаб қолди. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида ушбу инсоннинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

    Игор Стравинский
    Фото: “ТАСС”

    Вақт

    Стравинскийнинг ростдан ҳам вақт ва ёшга нисбатан ноодатий муносабати бор эди. Отаси Император театрининг энг машҳур басларидан бири Фёдор Стравинский бўлишига қарамай, Игор мусиқа билан жуда кеч шуғулланишни бошлайди — 14 ёшидан фортепиано бўйича дарс олади ва 22 ёшдагина композицияга киришади. Шунга қарамай, унга Николай Римский-Корсаков устозлик қилган ва натижа тез орада кўрина бошлайди. Оркестр жўрлигида ижро этиладиган “Фантастик скерсо” ва “Мушакбозлик” намуналари сабаб “Рус мавсумлари”нинг импрессариоси (хусусий театр томошаларини ташкил этувчи киши) Сергей Дягилевнинг эътиборига тушади — бу нафақат Стравинскийнинг тақдирини, балки бутун мусиқа тарихини ўзгартириб юборишга хизмат қилганди.

    1910 йили Парижда “Самандар” балетининг премьераси бўлиб ўтади ва шундан сўнг рус муаллифи бир зумда Европа юлдузига айланади. Шу орқали соҳага жуда кеч кириб келган Игор жуда эрта — 30 ёшга ҳам кирмай машҳурликка эришди.

    Аммо Стравинскийнинг ўзи ушбу мақомда яна 60 йил яшаши кераклигини ўйлаб ҳам кўрмаган бўлса керак. Унинг умри давомида мусиқий мода бир неча бор ўзгаради, бастакорнинг ўзи эса ёш модернистдан Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган янги давр авангардини “чўқинтирган отаси”га айланди. Шу билан бирга, у 80 ёшга тўлганида ҳам ижодий далилликни сусайтирмади. Париждаги “Самандар”дан кейин у кетма-кет иккита шедевр асарини яратади. 1911 йилда Дягилев намойиш этган “Петрушка” Европа буржуа жамиятини забт этади. 1913 йилда эса “Муқаддас баҳор” пайдо бўлади ва ХХ аср мусиқаси дунёга келади.

    Стравинский Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясидаги ҳамкасблари билан суҳбат қурмоқда
    Фото: “ТАСС”

    Мусиқачиларнинг нуқтаи назари қуйидагича: календарь ва реал юз йилликнинг бошланиши бир-бирига тўғри келмади. Айнан Стравинский янги даврга старт берди. Балет премьерасида раққослар театрда бошланган жанжал сабаб оркестр ижросини эшита олмаган бўлса-да, бу шедевр асарнинг алангасига соя солмади. Аксинча, у ўзига қўшимча эътиборни тортди.

    Кейинчалик “Булбул”, “Тулки, хўроз, мушук ва қўй тўғрисида эртак”, “Тўй”, “Аскар ҳикояси” ёзилди — Ставинский уларнинг барчасида фолклорга, мусиқий режиссурага янги йўналишларни излади. У мазкур йўл бўйича яна узоқ юриши мумкин эди, чунки рус фолклорида ресурс бисёр, аммо 1920 йилда бастакор кутилмаганда асосини XVIII асрда яшаган композитор Жованни Перголезининг мавзуси ташкил этган “Пулчинелла” балетини (Италия комедияси персонажи) тақдим этди. Натижада Стравинскийнинг ижодида шартли равишда неоклассизм деб аталувчи янги боб очилди.

    Тил

    Фолклор қўшиқлар ўрнини қадимий оҳанглар эгаллади, рус эртакларидаги персонажлар ўз ўринларини қадимги грек худоларига (“Аполлон Мусагет”, “Персефона”, “Шоҳ Эдип”, “Орфей”) бўшатиб берди. Ва ниҳоят Стравинский вокал мусиқада она тилидан воз кечиб, италян, француз, инглиз ва ҳатто лотин тилларидан фойдаланишни бошлади.

    Ўша йилда бастакор Стравинскийнинг энг муҳим жиҳатлари барчага тушунарли бўлди: ўзгарувчанлик ва ҳеч нарсадан қайтмаслик. Тиллар билан боғлиқ вазият бунга яққол мисол бўла олади. Ва шуни унутмаслик керакки, бу ёшликдаги шўхлик эмасди. Кексайиб қолганида ҳам Игор Федорович ўзининг лингвистик “коллекциясини” қадимги инглиз ва қадимги яҳудий тилида ёзилган асари (Иброҳим ва Исъҳоқ) билан бойитади.

    Фото: “ТАСС”

    Мусиқа тилида ҳам унинг ижоди ранг-баранг эди. Neoклассизмга бурилишдан 30 йил ўтиб, Ставинский янги модуляцияни амалга оширади — бу сафар у додекафон техника томон йўналиш олди ва 70 ёшида мазкур соҳага 1945 йилдан кейин келган ёшлар билан бир қаторда бўлди. Ушбу генерация етакчиси, бастакор ва дирижёр Пьер Булез ўшанда иккита дастурга мақола ёзганди: биринчиси — “Шенберг ўлди”, иккинчиси — “Ставинский давом этади”.

    Шу ерда бир парадокс мавжуд Булез Стравинскийни охирги ижод намуналари учун эмас, балки рус давридаги топилмалари учун қадрларди. Игорнинг ўзи эса 1910 йилда амалга оширган эмиграциясидан кейин ватанига 1962 йилда қайтган.

    Муҳаббат

    Стравинский биографиясида келтирилишича, у ўзининг биринчи муҳаббати Екатерина Носенкони 10 ёшида учратган. Икки ёш ўртасидаги илиқлик ва ишонч танишувнинг дастлабки дақиқаларда уйғонган бўлиб, умрларининг охирига қадар давом этди. Екатерина Стравинский амакивачча экани ҳам уларга ўз тақдир йўлларини боғлашларига тўсқинлик қила олмади. Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқлангани боис 1906 йилда улар яширин равишда оила қуради.

    “Коко Шанель ва Игор Стравинский” фильмидан кадр

    Екатерина ёшлигидан ўпка касаллигидан азият чекарди, шундай бўлса-да у турмуш ўртоғига тўрт фарзанд дунёга келтириб беради — Фёдр, Людмила, Святослава ва Милена. Рафиқасининг саломатлигидан қайғурган Ставинский қиш кунлари оиласини Швейцарияга олиб кетарди. 1914 йилда улар анъанага мувофиқ Европага йўл олади, бироқ Биринчи жаҳон уруши бошланиб қолгани, унинг ортида инқилоб юз бериши оқибатида ортга қайта олмайди. Ставинскийлар оиласининг бор мол-мулки Россияга қолгани боис уларнинг молиявий аҳволи оғирлашади.

    Шунда бастакор учун ёрдамга Габриэль Шанель келади, у Ставинскийларни ўз вилласида яшаб туришга таклиф этади. Бу икки инсонни дўстлик ришталаридан бошқа муносабатлари ҳам бўлган-бўлмагани номаълум, шундай бўлса-да, ҳозирги кунга қадар миш-мишлар мавжуд. Коко Шанель бастакор оиласини узоқ вақт қўллаб-қувватлаб келгани эса инкор этилмайдиган факт.

    1921 йилда Ставинский ҳаётини ўзгартириб юборган яна бир учрашув содир бўлади. Соҳибжамол ва ақлли актриса Вера Судейкина билан композиторни Дягилев таништириб қўяди. Веранинг оиласи бор эди, аммо у ўзини Стравинскийга бағишлаш мақсадида эрини ташлаб кетади. Ўртада юзага келган жўшқин муҳаббатга қарамай, мусиқачи оиласини тарк этмайди. Бундай икки томонлама ҳаёт барча учун азобли эди, жумладан, отасининг бошқа аёл билан оиласи борлигини бохабар болалар учун ҳам — шунга қарамай, улар 20 йил бирга яшайди.

    Стравинскийлар оиласи
    Фото: AP Photo

    1939 йилда Екатерина силдан вафот этади, 1940 йилда эса Ставинский Верага уйланади ва у билан АҚШга кўчиб кетади. Ҳаёт уларнинг севгиси шунчаки кўнгилхушлик эмас, балки ҳақиқий муҳаббат эканини кўрсатиб берди. Улар 50 йил давомида бирга яшади. Вера 94 ёшида вафот этади — у дунёга машҳур турмуш ўртоғидан 10 йил ортиқ умр кўрди.

    “Розиман!”

    Стрависнкий 80 йиллик юбилейини Россияда нишонлаш таклифини олади. У бунга “Розиман!” дея жавоб қайтарган эди. АҚШ матбуоти бастакорни “ақлдан озди” дея ёза бошлайди. Унинг мусиқаси узоқ йиллар давомида СССРда тақиқланиб келган, эмигрантнинг партитурларини ўрганган талабалар эса мусиқий таълим даргоҳларидан ҳайдалар эди. Аммо Стравинский ён босадиганлар хилидан эмасди, шу сабабдан сафарини қолдирмайди.

    1962 йилда Игор Ставинский самолёт трапидан Москвага тушганида уни кутиб олишга чиққан юзлаб одамлардан ҳайратга тушади. 29-сентябрда бастакор Москва оркестрига дирижёрлик қилади. Мусиқий кечанинг биринчи қисми охирида Стравинскийнинг аҳволи ёмонлашиб қолади, у юрагида оғриқни сезарди.

    Игор Стравинский “Домодедово” аэропортида
    Фото: “ТАСС”

    Шунга қарамай, у концертни тўхтатмайди — майестро кўплаб мухлислари ишончини суиистеъмол қила олмасди. Стравинский СССРда икки ҳафта бўлади, у нафақат Москвада, балки Ленинградда ҳам концертлар беради. Сиёсий номенклатура “адашган ўғил” СССРда қолиши учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солади — унга ҳатто Никита Хрушчёв билан учрашувни тавсия қилишади. Аммо у ватанидан бўлганидан умуман афсусда эмаслигини айтиб, АҚШга қайтиб кетади.

    1971 йил 9 апрель куни Игор Ставинский 88 ёшида юрак етишмовчилиги оқибатида оламдан ўтади. У Венециядаги қабристонга яқин дўсти Сергей Дягилевнинг ёнига дафн этилади.

    04.10.2023, 20:20   Изоҳ (0)   12257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юмшоқ қилиб айтганда, бу ёқимсиз эди” — Эверест чўққисига илк бор кўтарилган Хиллари ва Норгей тақдири

    19.09.2023, 12:28

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    23.09.2023, 22:25

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    27.09.2023, 14:00

    Тайванда “Коину” тўфони туфайли авиапарвозлар бекор қилиниб, мактаблар фаолияти тўхтатилди

    04.10.2023, 20:00

    Украина Европа Иттифоқига қўшилганидан кейин 186 миллиард евро олади

    04.10.2023, 17:15

    Норвегия 2024 йилда мудофаа бюджетини 20 фоизга оширади

    04.10.2023, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.