Инсоннинг вазни доим ҳам бир хил бўлавермайди. Баъзида ортиши ёки камайиши ҳам мумкин. Аммо 6 ой мобайнида ҳеч қандай сабабсиз вазннинг 5 фоизи йўқолган бўлса, демак, соғлиқда эътиборсиз қолаётган муаммолар мавжуд.
Гипертиреоз
Ушбу ҳолатда қалқонсимон без ҳаддан ташқари кўп фаол гормонларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу нафақат вазн йўқотиш, балки юрак уриш тезлигининг ошиши, ухлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Бу вазиятда зудлик билан эндокринологга мурожаат қилиш зарур.
Селиакия (глютенга аллергия)
Ушбу аутоиммун касалликда организм глютен моддасини ҳазм қила олмайди ва бу ингичка ичак деворларини безовта қилади. У кўнгил айниши ва диарея билан биргаликда кузатилади. Баъзида ушбу касалликни оддий заҳарланишдан фарқлаш қийин. Аммо аломатлар давом этса, гастроэнтерологга ташриф буюриш лозим.
Депрессия
Иштаҳа депрессия таъсирида йўқолиши ҳам мумкин. У кўпинча, ёмон кайфият, қарор қабул қила олмаслик ва уйқу билан боғлиқ муаммолар билан бирга кузатилади ва бу психотерапевт кўригидан ўтишга арзийди.
Панкреатит
Ошқозон ости бези овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган моддалар ишлаб чиқаради. Агар унинг ишлашида муаммолар бўлса, жуда кўп вазн йўқотиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунингдек, ошқозон оғриғи, ёғли овқатларни ҳазм қилишда муаммолар туфайли гастроэнтерологга мурожаат қилиш мумкин.
Қандли диабет
Маълумки, касаллик биринчи навбатда вазн камайишига олиб келади. Чунки тана глюкозани ҳазм қила олмайди ва уни пешоб орқали чиқариб юборади. Натижада беморда ҳамиша чанқоқ ҳисси пайдо бўлади. Бунинг учун қонда қанд миқдорини текширтириш тавсия этилади.
Ревматоид артрит
Иммунитет тизими янглиш равишда соғлом тўқималарга ҳужум қилиши натижасида иштаҳа йўқолади ва вазн камаяди. Бундай ҳолатда терапевт билан маслаҳатлашиш керак.
Изоҳ (0)