• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    У беш марта суиқасддан омон қолган ва 20 йилдан бери тутқич бермай келяпти. Исроилга уюштирилган ҳужумнинг асосий ташкилотчиси ҳақида нималар маълум?

    7-октябр куни Исроилга уюштирилган ҳужум ортида ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Дийф турибди. Исроил разведкаси уни 20 йилдан ортиқ вақт давомида қўлга ололмай келяпти, деб ёзади Тhе Financial Times.

    Исроилга ҳужум бошланганидан бир неча соат ўтгач, Дийф томонидан ёзилган видеоёзув интернетда эълон қилинди.

    У “Ал-Ақса тўфони” операцияси бошланганини эълон қилди. Дийфнинг сўзларига кўра, ҲАМАС “халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюцияларини менсимайдиган, аммо АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг кўмагидан баҳраманд бўлаётган босқинчиларнинг жиноятларига чек қўйишга” қарор қилди.

    Дийф 1990 йиллардан бери ҲАМАСнинг ҳарбий қанотига раҳбарлик қилиб келади

    Муҳаммад Дийфнинг биографияси ҳақида жуда кам нарса маълум. Хабар қилинишича, у 1965 йилда Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис қочқинлар лагерида туғилган. Унинг оиласи шунчалик камбағал эдики, у болалигида оиласига моддий ёрдам бериш учун қисқа вақт ичида ўқишни ташлаб кетишига тўғри келди: дастлаб у отаси билан паррандачиликда ишлаган, кейин ўзи кичик паррандачилик фермаси очган. Қўшимча равишда ярим кун ҳайдовчи бўлиб ишлаган.

    1988 йилда Дийф Ғазо Ислом университетини тамомлаган ва у ерда биология бўйича таҳсил олган. Ўқиш пайтида Дийф ўзини актёр сифатида ҳам синаб кўрган. Бир қатор тарихий шахслар ролларини ўйнаб, кўплаб талабалар спектаклларида иштирок этган.

    Фото: Google имагес

    У ерда Дийф  “Мусулмон биродарлар” ташкилотига яқин бўлган исломий университетлар уюшмасига раҳбарлик қилган, шу уюшма асосида 1987 йилда ҲАМАС ташкилоти тузилган.

    Ўша йили Дийф биринчи интифодада иштирок этгани хабар қилинган (сўзма-сўз таржима қилинганда “интифода” — “кўтарилиш” ёки “қутулиш” деган маъноларни билдиради. Ҳозирда эса бу сўз фаластинликларнинг Исроил давлатига қарши қуролли курашини ифодалаш учун қўлланилади).
     
    Шундан сўнг у 16 ойни Исроил қамоқхонасида ўтказди. 1990 йиллардан бери Дийф ҲАМАСнинг янги ташкил этилган ҳарбий қаноти “Иззаддин ал-Қассам” бригадаларида фаол иштирок этиб келади. 2000 йилда Дийф Исроил илтимосига кўра Фаластин маъмурияти томонидан яна ҳибсга олинган, бироқ иккинчи интифода пайтида турли манбаларга кўра, ё қўйиб юборилган ёки қочишга муваффақ бўлган.  
     
    2002 йилда у “ал-Қассам” бригадаси бошлиғи этиб тайинланган. Дийф Исроилга қарши уюштирилган ўнлаб ҳужумлар ташкилотчиси, шунингдек, ҲАМАС жангчиларини Исроил ҳудудига олиб ўтадиган ерости туннеллари қуриш учун масъул ҳисобланади.
     
    Бундан ташқари, у “Қассам” бошқарилмайдиган ракеталарининг ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.
     
    “Тўққизта жони бор мушук”
     
    Исроил ҳарбийлари Дийфга 20 йилдан ортиқ вақт давомида “ов” уюштириб келади, аммо у шу пайтгача бешта суиқасддан омон қолган. Дийф ўтирган машинани ўққа тутишган, у жойлашган бинога ракета зарбалари берилган, уйига бомба ташлашган, аммо ҳар сафар у тирик қолган.
     
    Албатта, шунча суиқасд беиз кетмаслиги аниқ. Ҳужумлар вақтида Муҳаммад Дийф кўзидан жароҳат олган, оёғи жароҳатланган, бир қўлидан айрилган. Шу сабабли у ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур.
     
    Абжирлиги ва чапдастлиги учун фаластинликлар Дийфни “тўққизта жони бор мушук” деб аташади.
    Фото: Reuters
    Дийф жуда яширин ҳаёт тарзини олиб боради

    Дунёда энг кўп қидирилаётган шахслардан бири бўлган Дийфнинг интернетда атиги бир нечта паст сифатли фотосуратлари бор холос. Бундан ташқари, фотосуратларнинг энг охиргиси 20 йил аввал олинган.

    Дийф яширинишнинг устаси. Унинг геолокациясини Исроил разведка хизматларига бериши мумкин бўлган ҳеч қандай электр жиҳозларидан фойдаланмайди. Махфий қолиш мақсадида у ўз жойини тез-тез ўзгартиради. ҲАМАС тарафдорлари бўлган турли инсонларнинг уйида бир кечадан тунаб қолади, бу тактикани қўллаши туфайли унга “Дийф” (арабча “меҳмон”) лақаби берилган.

    2011 йилда онаси вафот этганида дафн маросимига ҲАМАСнинг барча етакчилари келган, бироқ Дийфнинг ўзи у ерда кўринмаган. Бир версияга кўра, у хавфсизлик нуқтаи назаридан жанозага келмаган, бошқасига кўра, у қиёфасини ўзгартириб, кекса одам сифатида жанозада қатнашган.

    Муҳаммад Дийф
    Фото: Reuters

    Исроилга қилинган ҳужумдан сўнг, Дийф ҲАМАСда ҳокимиятнинг энг юқори поғонасига кўтарилди

    7-октябр куни Исроилга уюштирилган ва 1000 дан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган ҳужумлар Дийфнинг ҲАМАСдаги обрўсини ошириб юборди. У ҳаракатнинг энг юқори поғонасидаги шахслар орасидан жой олди. Шу билан бирга, Дийфнинг ўзи Фаластин фракциялари ўртасидаги ёки ҲАМАС ичидаги сиёсий курашдан манфаатдор эмаслиги маълум қилинади.

    Дийф ўзининг асосий вазифаси сифатида алоҳида давлат яратиш эмас, балки умуман Исроилни йўқ қилиш ва унинг ўрнида фақат Фаластинини қолдириш деб билади.

    11.10.2023, 20:10   Изоҳ (0)   34258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ бир вақтнинг ўзида Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлай олади —  Оқ уй

    11.10.2023, 19:55

    Маск Европада фуқаролар уруши хавфидан огоҳлантирди

    11.10.2023, 18:49

    АҚШ Соҳил хавфсизлик хизмати ҳалокатга учраган “Титан” батискафининг бўлаклари ва инсон қолдиқларини топди

    11.10.2023, 17:28

    Ғазо секторида жабрланганларнинг 60 фоизи аёллар ва болалардир — Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    11.10.2023, 17:05

    Аргентинада қаҳва тайёрламоқчи бўлган эркак тасодифан ўнлаб уйларни ёқиб юборди (видео)

    11.10.2023, 15:41

    Бельгия Украинага F-16 қирувчиларини 2025 йилда бермоқчи

    11.10.2023, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.