Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларидан жабрланган фаластинликларнинг камида 60 фоизи аёллар ва болалардир. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Фаластин ССВнинг қайд этишича, 11-октябр ҳолатига кўра Ғазо секторида Исроил армиясининг ҳужумидан 1055 киши ҳалок бўлган ва 5184 киши яраланган. Ғарбий Соҳилдаги жангларда эса 23 киши ҳалок бўлди, 130 киши яраланди.
Ярадорларнинг аҳволи ҳақида бирор-бир маълумот келтирилмаган.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ракеталар ҳужуми 7-октябрдан бери давом этмоқда. ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 1200 нафар исроиллик ҳалок бўлди, Фаластин томони эса 830 нафар қурбон ҳақида хабар берди.
Кеча, 10-октябр куни Исроил “тўлиқ миқёсли ҳужум”га ўтганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)