Ўзбекистон ҳудудига 12—14-октябр кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Унга кўра, 12—13-октябр кунлари республика бўйича ёмғир ёғади. 13-октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. 13—14-октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 2-5 даража илиққача пасаяди. Шимолда 1-3 даражагача пасайиши кутилмоқда
Изоҳ (0)