Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимларидан тузилган махсус гуруҳ томонидан тожик кавраги ўсадиган ҳудудларда мунтазам равишда кундузги ва тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ўрмон хўжалигининг “Файзова” бўлими 6-айланма 7-кварталининг “Арчабулоқ” массиви ҳудудида табииий ҳолда ўсадиган коврак ўсимлигига кўп миқдорда зарар етгазилгани аниқланган.
Ўрганишлар натижасида ўрмон хўжалиги ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида ҳудуддаги 611 туп Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб турдаги тожик кавраги ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишлича, бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, табиатга етказилган зарар ҳисобланмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда тожик кавраги ўсимлигининг ноқонуний кесилиши оқибатида 5,7 миллиард сўм зарар етказилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)