Миср Исроил ва Фаластин ўртасида асирларни алмашиш учун вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиқди. Эндиликда ҳар икки томоннинг жавоби кутилмоқда. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, таклиф “алмашинув тугагунига қадар вақтинчалик сулҳ” жорий этишни назарда тутади.
Аввалроқ Мисрнинг Sada El Balad ахборот портали Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилда ўтказилган операция давомида қўлга олинган асирларнинг бир қисмини Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик аёлларга алмаштириш ниятида экани ҳақида хабар берган эди.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини ва одамлар гаровга олинганини қоралаб чиққанди.
“БАА ТИВ Исроилнинг тинч аҳолиси ўз уйларидан гаровга олингани ҳақидаги хабарлардан ҳайратда. Тинч аҳоли вакиллари ҳамиша халқаро гуманитар қонунларга мувофиқ тўлиқ ҳимояга эга бўлиши ва ҳеч қачон можаро объектига айланмаслиги керак”, дейилганди баёнотда.
Изоҳ (0)