Стокгольмда Швеция давлат банки томонидан 1968 йилда Альфред Нобель шарафига таъсис этилган мукофотнинг иқтисод бўйича бу йилги лауреати эълон қилинди.
2023 йилда мукофот америкалик Клаудия Голдинга “меҳнат бозорида аёлларнинг роли ҳақида олиб борган тадқиқотлари учун” берилди.
2022 йилда иқтисод бўйича Нобель мукофоти Бен Бернанке, Дуглас Diamond ва Филипп Дюбвигга “молиявий инқирозлар ва банк иши бўйича тадқиқотлари учун” берилганди.
Иқтисодиёт бўйича Альфред Нобель мукофоти Нобель ҳафталигига якун ясайди. Тинчлик мукофотидан ташқари барча Нобель мукофотларини топшириш маросими 10 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтади. Тинчлик мукофоти ҳам ўша куни, фақат Ослода топширилади.
Тинчлик бўйича 2023- йилги мукофот ғолиби ҳибсдаги эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммади бўлди.
Изоҳ (0)