• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил Ғазога ҳужумни давом эттирди, ҲАМАС Ашкелонга зарба берди — сўнгги маълумотлар

    ҲАМАС кучлари ва Исроил армияси ўртасида 7-октябр куни эрталаб бошланган жанглар учинчи кун ҳам давом этмоқда. The Times оf Israel нашри Исроил мудофаа кучлари матбуот хизматига таяниб, Ғазо сектори билан чегарадаги камида олтита шаҳар ва ҳудудларда жанглар кетаётгани ҳақида хабар берди. Исроил томони ҲАМАСнинг 400 дан ортиқ жангчисини ўлдирганини даъво қилмоқда. Исроил армиясидаги йўқотишлар ошкор қилинмаган.

    Ғазода Исроил ҳужумининг оқибатлари
    Фото: AFP

    9-октябрга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига зарба беришда давом этди – ҲАМАС ва “Исломий жиҳод”нинг 500 дан ортиқ объектларига, жумладан, саккизта қўмондонлик марказига ҳужум қилинди, деди Исроил ҳарбийлари. Шунингдек, улар ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзосини қўлга олишга муваффақ бўлгани айтилди, аммо тафсилотлар очиқланмади.

    ҲАМАС Исроилнинг Ашкелон шаҳрига оммавий ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди. CNN маълумотларига кўра, ҲАМАС Ашкелонга 100 га яқин ракета отганини айтмоқда. ОАВ ёзишича, ҳужум уч қаватли бинога зарар етказган, қурбонлар бор. ҲАМАС Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропорти томонга ҳам ракета отган.

    Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэль Хагарининг айтишича, “Исроил армияси ҲАМАС эгаллаб олган барча ҳудудларни ўз назоратига қайтарди”. Армия юз минглаб заҳирадаги аскарларни урушга жалб қилмоқда. Шу билан бирга, Haaretz нашрининг ёзишича, халқаро авиакомпанияларнинг Исроилга парвозларни тўхтатиш қарори туфайли хориждаги кўплаб заҳирадаги аскарлар чартер рейсларида мамлакатга қайтишни ташкил қилиш учун WhatsApp гуруҳларини яратган, бошқалари эса Исроилнинг Эл Ал авиакомпанияси билан музокаралар олиб боришга уринмоқда. Кейинроқ Исроил армияси 48 соат ичида 300 минг заҳирадаги аскарни сафарбар қилгани айтилди.

    Исроил 48 соат ичида Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлаши мумкин, деб ёзади Тhе Washington Post Америка расмийларига таяниб. Нашр хабарига кўра, Исроил АҚШдан Ливан ҳақида, у ерда фаолият юритаётган “Ҳизбуллоҳ” ва бошқа гуруҳлар бўйича разведка маълумотларини ҳам сўраган.

    9-октябр куни эрталабки ҳолатга кўра, ҳужумларда Исроилда 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 2 382 киши яраланган. Исроил жанубидаги Ғазо сектори билан чегарадош Киббутс Реим ҳудудидан мусиқа фестивалига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган камида 260 кишининг жасади топилган. Реимда ҳалок бўлганлар умумий статистикага киритилганми ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

    Al-Jazeera телеканали Фаластин соғлиқни сақлаш идоралари вакилларига таяниб, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Ғазо секторида 493 киши ҳалок бўлгани, 2750 дан ортиқ фаластинлик яралангани ҳақида хабар берди.

    ҲАМАС 130 дан ортиқ одамни гаровда ушлаб турганини маълум қилди. 8-октябр куни кечқурун ҳаракат вакили Мусо Абу Марзук ҲАМАС Исроилга ҳужум пайтида 100 дан ортиқ одамни гаровга олганини айтди.  Фаластиннинг “Ислом жиҳоди” гуруҳи раҳбари Зиёд ан-Наҳала эса ўз жангчилари 30 га яқин исроилликни асирга олганини айтди. У гаровга олинганлар орасида бошқа мамлакат фуқаролари бўлса, улар фаластинлик маҳбуслар Исроил қамоқхонасидан озод этилганидан кейингина уйга қайтишини таъкидлади.

    8-октябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказди. Ёпиқ йиғилишдан сўнг Хавфсизлик кенгаши ҳеч қандай баёнот қабул қилмади, чунки кенгаш аъзоларининг ҳаммаси ҳам ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қораламаган, деб ёзади CNN.

    09.10.2023, 14:17   Изоҳ (0)   16209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яқин Шарқда яна уруш: HАMAS ва Исроил армияси тўқнашуви ҳақида сўнгги маълумотлар

    07.10.2023, 21:16

    “Қонуний мудофаа”: Эрон президенти ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

    08.10.2023, 22:32

    БАА HAMAS’нинг Исроилга ҳужуми ва одамлар гаровга олинганини қоралади

    09.10.2023, 12:24

    Эрон ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳужумларида қўли борлигини рад этди

    09.10.2023, 10:47

    Ҳиндистонда тошқин қурбонлари сони 77 кишига етди

    09.10.2023, 10:07

    Исроил ҳужумлари туфайли Ғазо секторида 123 мингдан ортиқ фаластинлик ўз уйини тарк этди

    09.10.2023, 08:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШнинг махсус вакили бир ҳафталик расмий ташриф билан Киевга келди

    Дунё | 14 июл, 18:00

    Сардор Умурзоқов президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 17:58

    Ўзбекистонда ўз вақтида қайтарилмаган кредитлар миқдори маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 14 июл, 17:50

    Хитойда яратилган робот ит 100 метрни 13 сонияда югуриб ўтиб, рекорд ўрнатди

    Технологиялар | 14 июл, 17:40

    Россия Украинанинг бир қанча ҳудудларига ҳаводан зарба берди. Қурбонлар бор

    Дунё | 14 июл, 17:25

    “Челси” тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 14 июл, 17:20

    Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 17:17

    Ўзбекистонлик ҳамширалар Баҳрайнга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 14 июл, 17:10

    Япония меҳмонхоналари мижозларнинг юмшоқ ўйинчоғи учун алоҳида мини-ётоқлар ўрнатишни бошлади

    Қўзиқорин | 14 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.