Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат жанубий вилоятлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Улар билан суҳбатда у Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига ҳарбий жавоб “Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартириши”ни айтди.
“Сизларга ёрдам бериш учун Исроил давлати барча чораларни ишга солади. Мен сиздан қатъий туришингизни сўрайман, чунки биз Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартирмоқчимиз”, — дея Бенямин Нетаняху сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Сругим” портали.
“ҲАМАС бошидан кечириши керак бўлган вазият қийин ва даҳшатли бўлади”, дея қўшимча қилди у.
Бош вазир, шунингдек, Исроилда ҳарбий кампания авжида экани ва олдинда оғир кунлар турганини таъкидлади.
Изоҳ (0)