Америка Қўшма Штатлари Исроилнинг қўшимча ҳарбий ёрдам бўйича сўровини кўриб чиқди ва ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилди.
Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдам бериш бўйича топшириқ берган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CNN телеканалига берган интервьюсида бу борадаги қарор тез орада қабул қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.
7-октябр куни эрталаб HАMAS кучлари Исроилга ҳужум бошлади. HАMAS аъзоларининг айтишича, Исроил шаҳарларига беш мингта ракета учирилган, бир неча ўнлаб қуролли кучлар Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарадош аҳоли пунктларига кириб борган.
Бу ҳаракатларга жавобан Исроил ҳам Ғазо секторига авиазарбалар бермоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканини айтди.
Изоҳ (0)