Ғазо секторида ерусти ҳарбий операция ўтказиш тўғрисидаги қарор ҳали қабул қилинмаган, Исроил ҳукумат тегишли масалани муҳокама қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Москвадаги элчиси Александр Бен Сви маълум қилди.
"Ҳукумат ичида ҳали ҳам мулоқотлар давом этмоқда. Шу кунларда қарор қабул қилинади. Лекин биз уруш ҳолатидамиз, буни кеча бош вазир жуда аниқ айтди. Бундай операция бўйича қарор қисқа фурсатда қабул қилинмайди. Буни ҳал қилиш керак, бу жиддий масала. Ҳозирча ҳукумат томонидан бу масалада суҳбатлар олиб борилмоқда”, - дея таъкидлади Исроилнинг Россиядаги дипломатик миссияси раҳбари.
Шу билан бирга, элчи якуний қарор яқин кунларда қабул қилиниши мумкинлигини тан олди.
"Мен ҳозирча қандай турдаги қарор қабул қилинишини билмайман, аммо қарор яқин кунларда қабул қилинади", дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Исроил жанговар самолётлари ўтган дам олиш кунлари Ғазо секторидаги 426 нишонга зарба бергани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)