• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Фаластинликлар Араб-Исроил келишувларига вето қўймаслиги керак” — Нетаняху

    Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги “нормаллаштириш” келишувларини олқишлаб, фаластинликлар бунга “вето” қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Фото: Reuters

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Нетаняху Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги расмий муносабатлар истиқболини олқишлаб, АҚШнинг икки давлат ўртасидаги келишувга эришишдаги ролини таъкидлади.

    Исроил бош вазири Эрон ҳукуматини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни Теҳронга нисбатан кескинроқ позицияда туришга чақирди.  Қуйида Нетаняхунинг мурожаатидан асосий фикрларини кўриб чиқамиз:

    Фаластинликлар “нормаллаштириш” устидан вето қўймаслиги керак

    Нетаняху ўзининг Яқин Шарқдаги “тинчлик” ҳақидаги тасаввурини баён қилди, унда араб давлатлари Фаластин масаласидан қатъи назар Исроилни қўллаб-қувватлайди.

    “Мен узоқ вақтдан бери фаластинликлар билан тинчлик ўрнатишга интиламан. Аммо фаластинликларга араб давлатлари билан янги тинчлик шартномалари бўйича вето қўйиш ҳуқуқини бермаслигимиз керак, деб ҳисоблайман.
    Фаластинликлар кенгроқ тинчликдан катта фойда олиши мумкин. Улар ушбу жараённинг бир қисми бўлиши керак, лекин улар унга вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак”, — деди у.

    Фаластинсиз Яқин Шарқ харитаси

    Нетаняху фаластинликлар билан тинчликка эришиш ҳақидаги даъволарига қарамай, Исроилни кўк рангда кўрсатадиган Яқин Шарқнинг иккита харитасини кўтарди.

    Иккала харитада ҳам босиб олинган Фаластин ҳудудлари — Ғарбий Соҳил ва Ғазо, шунингдек, Сурия томонидан босиб олинган Голан тепаликлари Исроилнинг бир қисми сифатида кўрсатилган.

    Исроил бош вазири бу хариталардан Исроилнинг қўшни араб давлатлари билан муносабатлари ўсиб бораётганини таъкидлаш учун фойдаланган.

    Нетаняху Исроилни тинчликка интилаётган давлат сифатида кўрсатиб, “Фаластинликлар яҳудийларга нафрат уйғотишни бас қилиши ва ниҳоят яҳудий давлати билан ярашиши кераклигини”, айтди.

    Саудия Арабистони билан потенсиал келишув

    Исроил бош вазири нутқининг катта қисми Исроил-Араб яқинлашувига, жумладан Саудия Арабистони билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича потенсиал келишувга қаратилган.

    Исроил ва Форс кўрфази қироллиги ўртасидаги норасмий алоқалар йиллар давомида кучайиб бормоқда, бироқ Исроил бош вазири расмий дипломатик келишув минтақа учун ўзгаришлар бўлишини айтди.

    “Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги тинчлик ҳақиқатда янги Яқин Шарқни яратади. Бундай тинчлик араб-исроил можаросига барҳам бериш учун катта аҳамиятга эга. Бу бошқа араб давлатларини Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришга ундайди. Фаластинликлар билан тинчлик ўрнатиш истиқболларини яхшилайди. Бу яҳудийлик ва ислом ўртасида, Қуддус ва Макка ўртасида кенгроқ ярашишга ёрдам беради”, — деди Нетаняху.

    Эронга нисбатан қатъий позицияда бўлиш

    Нетаняху Эронни Яқин Шарқдаги можароларнинг асосий манбаи сифатида кўрсатишни таъкидлаб, Теҳрон ядровий дастурига чек қўйиш учун кучли халқаро жавоб чораларини кўришга чақирди.

    “Режимнинг тажовузкорлиги асосан халқаро миқёсда бефарқлик билан кутиб олинди. Саккиз йил аввал Ғарб давлатлари Эрон ядровий келишувни бузса, санкциялар қайта қўлланилишини айтган. Эрон келишувни бузмоқда, бироқ санкциялар қайтмади”, — деди у.

    Нетаняху 2015 йилги Эрон ядровий келишувини назарда тутган, бунда Теҳрон ўз иқтисодига қарши халқаро санкцияларни бекор қилиш эвазига ядровий дастурини қисқартирган.

    Эрон АҚШнинг қаттиқ санкциялари остида қолмоқда, бу эса бошқа давлатлар ва халқаро компанияларнинг Вашингтон томонидан қўлланаётган иккиламчи санкцияларидан қўрқиб, Теҳрон билан бизнес юритишларига тўсқинлик қилмоқда.

    22.09.2023, 22:22   Изоҳ (0)   13214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди

    08.06.2023, 19:50

    Си Цзиньпин Исроил-Фаластин конфликтини ҳал қилиш бўйича учта таклиф айтди

    15.06.2023, 21:55

    Фаластин Исроил билан барча алоқаларни узишга қарор қилди. Асосий маълумотлар

    04.07.2023, 12:42

    Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни яхшилашдан бош тортди — ОАВ

    17.09.2023, 20:20

    Россия мудофаа харажатларини мислсиз даражада оширмоқчи: Bloomberg суммани очиқлади 

    22.09.2023, 21:16

    Россия, Хитой ва АҚШ ядровий полигонларини кенгайтирмоқда. Ядровий пойга бошланадими? (фото)

    22.09.2023, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.