Ослода тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатининг номи эълон қилинди. 2023 йилда мукофотни эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммади олади.
Муҳаммади узоқ йиллардан бери Эронда аёллар ҳуқуқлари учун курашиб келган ва бир неча бор қамоққа ташланган. У ҳозир ҳам ҳибсда сақланмоқда.
2022 йилда Тинчлик бўйича мукофот уч мамлакат ҳуқуқ ҳимоячиларига берилганди: Россиядан “Memorial”, Украинадан “Фуқаролик эркинликлари маркази” ташкилотлари ва беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Биалатскийга.
Тинчлик бўйича Нобель ғолиблари анъанавий тарзда Стокгольмда эмас, балки Ослода эълон қилинади.
Ҳафта бошидан буён тиббиёт ва физиология, физика, кимё ва адабиёт йўналишлари бўйича 2023 йил учун Нобель мукофоти лауреатлари номи эълон қилинди.
Иқтисод бўйича Нобель кимга берилиши ҳозирча маълум. Ғолибнинг исми 9-октябр куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)