• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Тожикистон ва Қирғизистон “барча чегаравий муаммоларни ҳал қиладиган” протоколни имзолади

    Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг учрашувида “барча чегаравий муаммоларни ҳал қилиш учун асос бўладиган” баённома имзоланди.

    Фото: Тожикистон ТИВ матбуот хизмати

    Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2-октябр куни Боткенда тожик-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтган. Делегацияларга республикаларнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмиталари раислари бошчилик қилган: Душанбедан Саймўмин Ятимов, Бишкекдан Қамчибек Ташиев.

    Протоколнинг мазмуни ошкор этилмади. Imzoланишдан кейинги брифингда Ятимов ушбу ҳужжат амалга оширилса, “илгари Тожикистон — Қирғизистон чегарасидаги можаролар учун асос бўлган, уларга замин яратган барча масала ва муаммолар ҳал қилинишини” айтди, дейилади Asia-Plus хабарида.

    Ташиевнинг қайд этишича, мазкур протокол икки давлат томонидан келишилган.

    “Бу бизга барча чегаравий муаммоларни ҳал қилиш учун асос беради. Худо хоҳласа, яқин кунларда давлат чегарасини белгилаш бўйича якуний қарорни қабул қиламиз. Бугун биз имзолаган қарорлар чегара тинч, барқарор бўлиши халқларимиз дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшаши учун асос бўлади”, — дея Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради Kloop.

    Айни пайтда музокараларда иштирок этган Қирғизистон ҳукуматининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича махсус вакили Назирбек Бўрубоевнинг айтишича, протокол чегара масаласига чек қўймайди.

    “Чегара муаммоси ҳали тўлиқ ҳал этилмаган, уни бир кунда ҳал қилиб бўлмайди. Кеча фақат тамойиллар келишиб олинди. Ҳозир музокаралар олиб борилмоқда, батафсилроқ маълумот бера олмайман. Чунки бу музокараларга таъсир қилади. Ҳали нуқта қўйилгани йўқ, музокаралар 8-октябргача давом этади”, — деди у “Марал” радиосига берган изоҳида.

    Ташиевга яқин бўлган журналист Нурғози Анарқулов протоколни тарихий деб атади ва “қирғиз-тожик чегарасидаги келишмовчиликлар ниҳоясига етганини” айтди. Унинг сўзларига кўра, ўттиз йил ичида биринчи марта Тожикистон томони барча даъволардан воз кечди, Қирғизистон томонининг талаблари бажарилди.

    Тожикистон — Қирғизистон чегарасининг узунлиги 976 километр бўлиб, шундан атиги 664 километри делимитация ва демаркация қилинган. Баҳсли ҳудудларда икки давлат аҳолиси ўртасида йўллар, сув ва ердан фойдаланиш бўйича мунтазам келишмовчиликлар чиқади. Охирги қуролли можаро 2022 йил сентябрда юз берди: умумий чегаранинг бир неча участкаларида отишмалар бошланди. Бир неча кун давом этган тўқнашувларда ҳар икки томондан кўплаб қурбонлар ва ярадорлар бўлди. Икки республика ҳукумати бир-бирини қуролли босқинчиликда айблади.

    Можарога бир йил тўлгани муносабати билан 15-сентябр куни Ташиев тўқнашувларга чегара билан боғлиқ ҳал этилмаган муаммолар сабаб бўлганини тушунтириб, Қирғизистонга “қўшни давлат ҳужум қилганини” таъкидлади. У Тожикистон ҳукуматини ҳудудий даъволардан воз кечишга чақирди. 

    Ушбу баёнотни муҳокама қилиш учун 16-сентябр куни Тожикистон ҳукумати Қирғизистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Эрлан Абдилдаевни Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилди.

    03.10.2023, 16:30   Изоҳ (0)   8367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғиз-тожик чегарасидаги жангларда 37 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди

    18.09.2022, 12:31

    Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида тўқнашув юз берди (видео)

    25.07.2023, 10:58

    Тожикистон Қирғизистон билан чегарадаги ҳодиса сабабини маълум қилди

    25.07.2023, 14:00

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши тўхтатилгани рад этилди

    01.10.2023, 19:20

    Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди

    25.09.2023, 14:10

    Афғонистон Туркманистон билан янги чегара постини қурмоқчи

    23.09.2023, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.