Афғонистонда ҳукумат тепасида турган “Толибон” расмийлари Бодғис вилоятининг Бала-Мурғоб ҳудуди орқали Туркманистон билан янги чегара транзит пункти ташкил этишни режалаштираётганини маълум қилди.
Ҳукумат матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, ушбу янги йўналишни яратишдан мақсад товарлар экспорти ва импортини осонлаштириш, деб ёзмоқда ToloNews.
“Биз Бала-Мурғоб орқали Туркманистон билан боғланиш учун янги йўналишни режалаштирдик. Иш қизғин давом этмоқда, лойиҳа аллақачон белгилаб олинган. Компаниялар билан келишиб, транзит пунктини қуриш бўйича улар билан шартномалар имзолаяпмиз, амалий ишлари бошланмоқда”, — деди матбуот котиби.
Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарасида 800 километрдан ортиқ бўлган иккита назорат-ўтказиш пункти мавжуд: Фаробдаги Акина ва Ҳиротдаги Турғунди.
Эзиз Бояров
Изоҳ (0)