Грузиянинг Гурия вилоятидаги Шекветили курортида кўприк қулаб тушди. Оқибатда Натанеби дарёси бўйлаб ҳаракатланиш чекланган. Бу ҳақида “Рустави 2” телекомпанияси маълум қилди.
Воқеа бугун, 3-октябр куни тушдан кейин содир бўлган. Ҳодиса жойига патрул полиция отрядлари сафарбар қилинган. Ҳудуд ўраб олинган. Транспорт воситалари айланма йўлга йўналтирилмоқда.
![](/static/gruziyamost.jpg)
Гурияда кучли ёғингарчилик икки кундан бери давом этмоқда. Озургети вилояти аҳолиси Бжужа дарёсининг қирғоқларидан тошиб кетишидан азият чекди. Турар-жой биноларининг биринчи қаватлари, томорқа майдонлари, кўчалар сув остида қолган.
Маҳаллий ҳокимият органлари ҳозирда табиий офат натижасида етказилган зарарни баҳоламоқда.
Изоҳ (0)