Стокгольмда физика бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди.
Мукофот Пьер Агостини, Ферентс Крауз ва Анн Л’Юилега “моддадаги электронлар динамикасини ўрганишда аттосекундли ёруғлик импулсларини ҳосил қилувчи экспериментал методлар учун” берилди.
“Атто-” префикси ўлчов бирлигининг 10⁻¹⁸ кучига тўғри келади; аттосекунд жуда қисқа вақт оралиғи бўлиб, унда ҳатто ёруғлик ҳам микроскопик масофаларни босиб ўтади. Бундай давомийликдаги лазер чақнашлари материянинг ҳаракатларини батафсил ўрганиш имконини беради — бу каби тажрибалар илгари имконсиз бўлган.
2022 йилда физика бўйича Нобел мукофоти Ален Аспе, Жон Ф. Клаузер ва Антон Сайлингерга “квант маълумотларини узатиш бўйича тадқиқотлари учун” берилганди.
Стокгольмда 4-октябр куни кимё, 5-октябрда адабиёт, 6-октябр куни Ослода тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади.
Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган Алфред Нобел мукофотининг иқтисод бўйича совриндори номи 9-октябр куни эълон қилинади.
Нобел ҳафталигида биринчи бўлиб тиббиёт ва физиология бўйича мукофот соҳиблари номи эълон қилинди. 2023 йилда мукофот Каталин Карико ва Дрю Вайсманга “COVID 19 га қарши вакциналар яратиш имконини бергани мРНК синтези технологияси учун” берилди.
Изоҳ (0)