• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Мана бу сочларга қара. Менда қолгани фақат шулар. Уруш менга ҳеч нарса бермади… Тушуняпсанми, ҳеч нарса…” — “Етти самурай” фильми ҳақида

    Ўқиш давомийлиги: 7-8 дақиқа

    Япониялик даҳо режиссёр, моҳир сценарийнавис Акира Куросава кино тарихидаги энг машҳур ва ажойиб шахслардан бири ҳисобланади. Салкам 60 йиллик ижодий фаолияти давомида 30 та фильм яратган. “Расёмон”, “Етти самурай”, “Қонга ботган тахт”, “Махфий қалъадаги уч муттаҳам” фильмлари, “Жангчи сояси” ва “Ран” каби кинокартиналари режиссёрга ўзи ҳам тасаввур қилолмайдиган шуҳрат келтирган.

    “Етти самурай”га ўтишдан олдин “Расёмон” ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак, чунки “Расёмон” “Етти самурай”га қадар мукаммаллик вазифасини бажариб турган. Албатта, самурайлардан кейин “Расёмон”нинг обрўси тўкилиб қолмаган. Шунчаки бу фильм ажойиб эталон бўлиб берган. 1951 йили “Расёмон” картинаси “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинацияси бўйича “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Ундан кейин японлар бу совринни қўлга киритишдими, йўқми, бундан хабарим йўқ. Аммо Куросава япон кинематографияси халқаро миқёсда эътироф этилишини шу ютуқлар билан бошлаб берган. Куросаванинг жаҳон киносига таъсири кўламини унинг картиналаридан олинган кўплаб иқтибослар, ремейклар билан баҳолаш мумкин.

    Фильмдан кадр

    Куросаванинг қачон ва қаерда таваллуд топганидан унинг ҳаётидаги бошқа “сири” қизиқроқ деб ўйладим. Акиранинг шажарасига эътибор берган ҳолда очиқлашга уриниб кўрамиз: режиссёр илдизи қадимги самурайларга бориб уланувчи оилада туғилган. Япон анъаналари ҳимоячиси, Ғарбда машҳур мифологик самурай образини Куросаванинг ўзи ҳам қўллаб-қувватлаган, масалан, таржимаи ҳолида буни яққол ифодалаган. Шу билан бирга, унинг фильмлари Европа ва Америка киносидан олинган ўзлаштирмаларга тўла. Қайсилари эканлигини “Етти самурай”ни кўрган одам биттада пайқай олади. Агар пайқамасангиз, мақола охирида келтириб ўтаман. Келинг, “Расёмон”дан бошлаймиз.

    “Расёмон”

    “Расёмон” — мелодрама, мистик триллер ҳамда комедия элементларини ўз ичига олган детектив асар бўлиб, жаҳон кинематографиясининг юксак чўққиларидан биридир. Куросавани урушдан кейинги дунёда фалсафий изланишлар, маданий ва сиёсий ўзгаришларни акс эттирувчи воқеликни субъектив идрок этиш мавзуси қизиқтирарди. Фильм япон ёзувчиси Акутагава Рюноскенинг “Чангалзорда” ҳамда “Расёмон дарвозаси” ҳикоялари асосида суратга олинган.

    Фильм воқеалари XI асрда ижтимоий можаролар ва кланлар ўртасидаги низолардан безган Япония заминида бўлиб ўтади. Уч эркак жаладан қочиб, Расёмон дарвозасининг томи остига яширинади. Кўҳна томдан лойқа сув оқар, эркаклар эса ошиқмай суҳбат қурарди. Улардан иккиси ўзи бефарқ қолдира олмаган суд ишида иштирок этганди. Самурай ўлдирилган, рафиқасининг шаъни топталган... Лекин бу қандай юз берган? Куросава бизга ҳодисанинг тўрт версиясини кўрсатади ва уларнинг барчаси бир-бирига зид.

    Фильмдан кадр

    Қотиллик ва зўрлаш чангалзорда — тартибсиз шароитида рўй беради. Бу эса қаҳрамонларни меъёрларга риоя қилиш, инстинкт ва ҳис-туйғуларни бостириш мажбуриятидан қутқаради. Фожиавий саҳналар иложи борича ишонарли тарзда суратга олинган. Биз ҳар бир ҳикоячининг вариантини унинг кўзи билан эмас, балки четдан кузатгандай бўламиз. Камера қаҳрамонларни энг кутилмаган ракурсларда кўрсатади. Дарахт шохлари орасидан чарақлаб тушаётган қуёш нурлари актёрлар юзида нур ва соя ўйинини акс эттириб, улардаги кечинмаларни бўрттириб кўрсатади. Ҳамма нарса ҳақиқатга элтаётганига ишора қилади, лекин ҳақиқат қўлдан сирпаниб чиқиб кетаверади. Хуллас, кинода фалсафий ишоралар бисёр. Ҳар бири ҳақида тўхталсак, бу мақоланинг охири бўлмайди. Фильм сўнггида ниҳоят ёмғир тинади ва Расёмон дарвозаси томондан қуёш чиқади. Унинг нурлари ёрқин келажакнинг сийқа метафораси эмас, балки борлиқ қонуниятларининг баёнидир. Қуёш нурлари муросасиз, ҳали ҳам мавжуд. Ёмғир абадий ёға олмайди, қуёш ҳар куни порламайди, теварак-атроф тинимсиз ўзгариб туради ва инсон ҳам шу дунёнинг ажралмас бир бўлагидир.

    “Расёмон”да бошланган мукаммаллашган, япон фалсафаси уйғунлашган самурай образини деконструкция қилиш “Етти самурай” номли бетакрор блокбастерда давом эттирилган. Бўёқдор жанг саҳналари бир вақтнинг ўзида учта камерада суратга олинган, бу эса Куросаванинг ўзига хос техникаси эди.

    Фильмдан кадр

    Икки қисмли сюжет линияси

    “Етти самурай” фильмидаги воқеалар Япония тарихидаги Сенгоку даврининг 1580-1590 йилларини ёритган. Сценарийнинг ички можаролар билан давом этаётган Сенгоку даврини, жиноятчилик авж олган паллаларни, қийинчилик ва хўрликда кун кўрувчи деҳқонлар, зироатчилар ҳаётини ва ўзига хос самурайча жангларни қамраб олгани фильмни муваффақиятга эришишга улкан ҳисса қўшган.

    сюжет линиялари фильмда иккита. Биринчи қисм бир тўда каллакесар жиноятчиларнинг оддий деҳқонлар қишлоғига ҳужум уюштириш режаси билан бошланади. XVI аср иккинчи ярми. Ички урушлар ва давлатдаги доимий тартибсизликлар натижасида энг кўп азият чеккан деҳқонлар — мамлакатнинг энг кучсиз қатламига айланиб улгурган. Уларнинг ҳатто энг фундаментал ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмагани учун деҳқонлар қароқчиларнинг асосий ўлжаси бўлиб қолган.

    Даҳшатли азобларни бошдан кечирувчи, лекин жанг қилишни билмайдиган аҳолининг тинкаси қуригач, ўзлари учун самурай ёллашни режа қилади. Улар учун озиқ-овқатдан бошқа нарса ваъда қила олишмагани учун деҳқонлар ронинлар — хўжайинини йўқотган, моддий қийинчиликда яшаётган самурайларни ёллашади. Турли характер, тажриба ва ҳаёт тарзига эга бўлган етти самурай тўпланганида, улар қароқчиларга қарши жанг режаларини тузишни бошлайди. Шундай қилиб, биринчи қисми самурайларнинг бир-бирлари ва қишлоқ аҳолиси билан танишиши орқали ниҳоясига етади.

    Сюжетнинг иккинчи қисми эса асосан жанглар билан давом этади. Самурайлар айғоқчилик учун келган уч қароқчини ушлагач, уларнинг қишлоққа ҳужум режаларидан бохабар бўлишади. Шимада Камбей бошчилигида иш кўраётган самурайлар талончиларга қарши кучли стратегик режаларни тузишади. Қароқчилар қишлоққа ҳужум қилганида эса улар самурайларнинг моҳирона ўйлаб топилган пистирмасига тушади. Кутилмаган жанг натижасида кўплаб талончилар ҳалок бўлади. Бир кун ичида уч марта қайта ҳужум уюштириб ҳам қишлоқни эгаллай олмаган қароқчилар чекинишга мажбур бўлади. Жанг натижасида нафақат қароқчилар, балки кўплаб оддий деҳқонлар ва самурайлар ҳалок бўлади. Эртаси куни якуний ҳужумни бошлаган қароқчилар самурайлар қўйган тузоққа келиб тушади. Тирик қолган 13 нафар талончиларнинг барчаси ушбу сўнгги жангда ҳалок бўлади. Якуний жангдан сўнг эса фақатгина уч нафар самурай тирик қолади. Деҳқонлар билан бирга марҳумларни қабрга кўмган Камбей ушбу жангда самурайлар ҳам мағлубиятга учраганини, фақатгина деҳқонлар ғалаба қилганини айтиб ўтади.

    Фото: IMDb

    Таҳлилсифат хулоса

    Ҳа, бир ўқишда жуда содда сюжетдек таассурот қолдиради, аммо фильмнинг ўзини кўргач, бундай фикрга келмаслигингизга кафолат бераман. Ундаги мана шу оддийлик бутун кино давомида донишмандлик таратади. “Етти самурай” фильми ажойиб жанг саҳналарини, инсон характерини очиб беришдаги турли талқинларни, шахснинг ахлоқий ва руҳий кўрсаткичларини, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашларни ва инсоннинг доимий эзгуликка интилиши кераклигини кўрсатиб берган ўткир драматик зиддиятлар устига қурилган сценарий асосида яратилган. Фильмда инсон табиати нейтрал кўринишда акс эттирилиб, уят ҳисси жамият томонидан якка шахсларни назорат қилиш учунгина қўлланилишини кўрсатган. Самурайлар деҳқонларни ҳимоя қилгани учун ҳам тирик қолгани, фақатгина ўзини ўйлаш эса ўлимга олиб келгани фильм эгоистлик қилмай, бошқаларни ўйлаш кераклигини кўрсатиб берган, ўз навбатида, яхшилик мезонларини қайта таснифлаган.

    Индивидуаллик ва жавобгарлик ҳислари кесишган паллада самурайлар учун яралган ахлоқий дилемманинг аҳамияти кейинчалик уларнинг шахсий ривожланганида бўй кўрсатганини очиб берган. Энг ажойиб тарафи, кинода яхшилик ва ёмонлик нисбий тушунча сифатида кўрсатилган. Айнан эмас, самурайлар ҳаёти давомида бошидан ўтказган тажрибалари орқали тарозига тортилган. Яъни кимдир тўғри деб билган нарсани кимдир рад этган — улар йиллар давомида шаклланган ахлоқий тамойиллари асосида шундай хулоса қилишган. Мутлақ ахлоқ қоидалари йўқлиги қароқчиларнинг яхшилик мезонлари деҳқонларга ҳосилларини йиғиб олишга вақт бергани билан кўрсатилган.

    Фильмда шу билан бирга синфий иерархия ҳам кучли танқид қилинган. Сенгоку давридаги деҳқон ёки камбағал оилада туғилганлар азобда яшаши, ҳаётини яхшилашга заррача имконлари бўлмаслиги — уларнинг ушбу тақдирга синфий табақа сабаб маҳкум қилинганини томошабинга етказишга ҳаракат қилган. Албатта, иерархия бундан кейин ҳам, Акира давридан кейин ҳам демоқчиман, давом этди, бир кино, у қанчалик оҳанграбодек одамларни ўзига жалб қилмасин, табақаланишга чек қўйиши қийин эди.

    “Етти самурай” жангари жанридаги илк замонавий фильм ҳам ҳисобланади. Фильмда жангдаги ҳар бир инсоннинг аҳамияти бош қаҳрамоннинг ўлганлар сонини ҳисоблаб кетиши билан муваффақиятли тарзда кўрсатилган.

    Фото: IMDb

    “Етти самурай” фильми кўплаб ремейклар орқали яратилган “Қойилмақом еттилик” фильмларига, Сержо Леоненинг энг машҳур “Доллар трилогияси”га, “Юлдузлар жанги” франшизасига, энг машҳур трилогия ҳисобланган “Узуклар ҳукмдори” фильмларига, “Матрица” трилогиясининг якуний қисмига, Квентин Тарантинонинг “Озод Жанго” фильмига, шу билан бирга, “Телба Макс”, “Адолат лигаси”, “Қасоскорлар” (Ҳа, нотўғри ўқимадингиз, “Қасоскорлар”ни ҳам руҳлантирган кино шу бўлади — тўлиқ деёлмайман-у, таъсири бўлган) каби фильмларнинг яралишига кучли таъсир ўтказгани билан ажралиб туради.

    Юзлаб постмодерн фильмларнинг асоси бўлган “Етти самурай” кўплаб машҳур режиссёрларнинг энг севимли фильми бўлиши билан бирга, ўзини бетакрор мунаққидман, дейдиган барча кино танқидчилар томонидан кўриш шарт бўлган фильм деб юритилади.

    Азизбек Юсупов

    25.09.2023, 23:20   Изоҳ (0)   14311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида 

    10.09.2023, 08:04

    “Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак…” — “Леон” фильми ҳақида

    16.09.2023, 22:46

    “Болаликда вақт жуда секин ўтаётгандек туюлади... ва кейин бум! Қарабсизки, эллик ёшдасиз, занглаган қутича эса ягона хотирангиз бўлиб қолади”. “Амели” фильми ҳақи...

    20.09.2023, 00:17

    “Аватар”, “Кинг Конг” ва кино тарихидаги энг қиммат махсус эффектлардан фойдаланилган бошқа фильмлар 

    22.09.2023, 16:58

    Омадсиз турмуш, яқин инсонларининг ўлими ва қайта қозонилган машҳурлик. “Бобби” фильми юлдузи Димпл Кападия ҳақида

    22.09.2023, 12:31

    Киану Ривз “Жон Уик 4”да бош қаҳрамоннинг ўлимини ўзи илтимос қилгани маълум бўлди

    21.09.2023, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.