• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Омадсиз турмуш, яқин инсонларининг ўлими ва қайта қозонилган машҳурлик. “Бобби” фильми юлдузи Димпл Кападия ҳақида

    Ўзбек томошабинларининг севимли фильмлари қаторидан жой олган “Бобби” фильмининг финал саҳнасида ёш Димпл Кападиянинг қўлларидаги никоҳ хинасини яширишнинг иложи бўлмаган. Раж Капурнинг блокбастери экран юзига чиқишидан аввалроқ бош қаҳрамонни гавдалантирган ўсмир қизалоқ, ўзидан 16 ёш катта бўлган Ражеш Кҳаннага турмушга чиқиб улгурган эди.

    Фото: Bolliwoodtime

    Эрта карьера ва эрта турмуш

    Димпл Кападия 1957 йил 8 июнда Бомбейда дунёга келган. Туғилганида Амина деб исм қўйилганига қарамай, юзида кулгичи борлиги сабаб қизалоқни Димпл деб чақиришган. У оилада 4 нафар фарзанднинг тўнғичи бўлган. Димпл Раж Капурнинг “Бобби” (1973) фильмида суратга тушиш учун тасдиқланган. Унинг Ражеш Кҳанна билан самолётдаги парвоз вақтида танишгани айтилади. Ясир Усманнинг “Ражеш Кҳанна: Ҳиндистоннинг энг катта суперюлдузи” китобида ёзилишича, актёр Димплни бир кўришдаёқ севиб қолган. Бир неча йил учрашиб юрган қайлиғи Анжу Махендра билан муносабатларига чек қўйган Ражеш 15 ёшли қиз билан ҳаётини боғлашни афзал билган. Турмуш қурганларидан 6 ой ўтиб, “Бобби” экран юзини кўрган ва Димпл энг яхши актриса сифатида Filmfare Awardъ’ни қўлга киритган.


    Фото: Bolliwoodtime

    Ўзлигини йўқотишдан қўрққан актриса

    Димпл оилали бўлганидан кейин аввалгидек эрки ўзига боғлиқ бўлмай қолган. Замонавий калта либослар ўрнига шифон матосидан тикилган сари кия бошлаган. Кайфияти ва ўзини тутиши ҳам қизлик вақтидагидан фарқ қила бошлаган. Кўп ўтмай ёшида сезиларли фарқ бўлган жуфтлик муносабатларида дарз кетиш кузатилган. Ражешнинг машҳурликни қўлдан бой бериб, спиртли ичимликларга ружу қўйгани, шунингдек, қўпол муносабатда бўлиши ҳали ёш ва беғубор бўлган Димплга оғир ботган. Актриса 1982 йилда 8 ва 4 ёшли қизлари Твинкл ва Ринка билан уйдан чиқиб кетган.

    Фото: Bolliwoodtime

    “Биз Ражеш билан узоқ вақт давомида турмушимизнинг барбод бўлганига кўника олмадик. Аммо мен у билан қанча узоқ қолсам, ўзлигимни шунча кўп йўқотишимни тушуниб етдим. Мен унинг табассумини кўриш учун ҳамма нарса қилишга тайёр эдим”, — деган у India Today нашрига берган интервьюсида. 10 йиллик турмушидан кейин бир олам ҳаётий тажриба билан кинооламига қайта қадам ташлаган Димпл “Ишонч” (1985), “Кибр” (1993) ҳамда “Чорасизлик” (1993) сингари фильмларда муваффақиятли ролларни ижро қилган.

    Фото: Bolliwoodtime

    Димпл ўхшамаган турмуши, икки нафар синглиси ва укасининг вафотидан сабоқ олиб улгурган эди. “Ҳаётимнинг бутун ҳикояси юзимда ўз аксини топган. Унда беғуборлик ҳам, сиполик ҳам йўқ. Ундан кўп нарсани билиш мумкин”, — деган у India Today’га берган интервьюсида. Режиссёр Мринал Сен уни Софи Лорен билан солиштириб, юзини “ҳувуллаган манзара”га ўхшатганда Фероз Хон: “Ҳеч бир бошқа қизда бу қадар агрессия намоён эмас”, — деган. Ҳатто сочидаги эрта оралаган оқлар ҳам бошидан кечирган даврларидан мағрурона эслатмадек эди гўё.

    Фото: Bolliwoodtime

    Иккинчи уриниш

    Димпл катта экранларга “Севги денгизи” (1984) фильмидаги роли билан қайтган. 1985 йилда премьераси бўлган фильмдан кейин Димлп Filmfare мукофотига энг яхши актриса сифатида лойиқ деб топилган. Махеш Бхаттнинг “Кошки”(1987) номли фильми актрисага ҳақиқий машҳурлик келтирган. “Мен Димплни у гавдалантирган қаҳрамон Пужидан фарқлай олмайман. У ҳаётида кўп нарсаларни бошдан ўтказган”, — деган фильм режиссёри Бхатт.

    Фото: Bolliwoodtime

    “Кибр” (1993) фильмидаги ижроси ортидан эса Миллий мукофотни қўлга киритган. 2020 йилда актриса Кристофер Ноланнинг “Далил” номли триллерида ҳам суратга тушган. “Бу ўзимга ишонишга мажбур қилди”, — дейди у. 2021 йилда эса Али Аббос Зафарнинг “Тандав” деб номланган сериалида иштирок этган. Келажакдаги лойиҳалари орасида Аян Мукержининг “Braxmastra” фентезиси ҳамда Динеш Вижаннинг ҳали номи маълум бўлмаган комедияси бор.

    Яхши рафиқа

     

    Фото: Bolliwoodtime

    Вақт ўтиши билан Димпл ва Ражешнинг муносабатлари изига туша бошлаган. Хафагарчилик ва гинанинг ўрнини ўзаро ҳурмат эгаллай бошлаган. Ундан нима учун иккинчи марта турмушга чиқмаслиги ҳақида сўралганда: “Мен жуда ҳам бахтлиман ва ҳаётимдан мамнунман. Қайта турмуш қуришнинг нима кераги бор? Бир мартаси шундоқ ҳам етарли бўлган”,— деган.

    22.09.2023, 12:31   Изоҳ (0)   19248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Супер юлдуз Ражеш Кханна ва Димпл Кападия қизларининг муваффақиятсиз карьераси (фото)

    11.08.2021, 13:50

    16 ёшида турмушга чиққан ҳамда машҳурликка эришган: «Бобби» фильми юлдузи Димпл Кападия ҳозир қаерда? (фото)

    31.05.2022, 15:02

    Киану Ривз “Жон Уик 4”да бош қаҳрамоннинг ўлимини ўзи илтимос қилгани маълум бўлди

    21.09.2023, 12:54

    Чинозлик Аҳмадбой ҳақида суратга олинган “Пирамида” сериалининг премьерасидан репортаж (видео)

    20.09.2023, 19:36

    “Болаликда вақт жуда секин ўтаётгандек туюлади... ва кейин бум! Қарабсизки, эллик ёшдасиз, занглаган қутича эса ягона хотирангиз бўлиб қолади”. “Амели” фильми ҳақи...

    20.09.2023, 00:17

    “Қасос ўти”: Машҳур ҳинд фильмининг суратга олиниш тарихи ҳақида қизиқарли фактлар

    19.09.2023, 13:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.