Қозоғистон кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарувчилари бутун Марказий Осиё минтақаси эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sugdnеws хабар берди.
2022 йил Қозоғистон Тожикистонга ўсимлик йўгини етказиб беришда Россиядан ўзиб кетди. Қозоғистон сўнгги икки мавсумда ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни бир неча баробар оширган, бу экспорт ҳажмига таъсир қилган.
“Саноатдаги бундай ютуқ қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли юзага келди. Қозоғистон яқин 5 йил ичида Марказий Осиёнинг кунгабоқар ёғига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондира олади”, — деди Ёғли ўсимликларни қайта ишлаш миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ядикар Ибрагимов.
Унинг сўзларига кўра, ассоциация ўрта муддатли истиқболда кўрсаткичлар ўсишига эришиш учун барча ҳаракатларни амалга оширади. Бироқ соҳа ривожига тегишли вазирликларнинг сиёсати таъсир кўрсатмоқда. Бу борада Қишлоқ хўжалиги ва Савдо вазирликларидан ёғли ўсимликларни етиштиришни янада ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича аниқ қарорлар кутилмоқда.
“Қозоғистон Марказий Осиё бозори эҳтиёжларини кунгабоқар ёғи билан таъминлаш ва ташқи бозорларда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун барча ресурсларга эга, чунки қулай географик жойлашуви туфайли ўсимлик ёғи экспорти етакчи йўналиш ҳисобланади”, — дея қўшимча қилди Ибрагимов.
Изоҳ (0)