Қозоғистонда “Чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, хорижликлардан пул ёки бошқа шаклдаги мол-мулк оладиган шахслар реестри” пайдо бўлди. Ҳужжат 20 сентябрь куни Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси сайтига жойлаштирилди.
Айни пайтда рўйхатда 240 та компания ва жисмоний шахслар мавжуд. Жумладан:
- Қозоғистон халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси;
- Эркиндик Қанатй фонди;
- Қозоғистон ёшлар информацион хизмати;
- Медиа нашри;
- МедиаНет халқаро журналистика маркази;
- “Халқаро ҳуқуқий ташаббус”;
- “Ar.Rux.Xak” ҳуқуқни ҳимоя қилиш фонди;
- “Әділ сөз” (“Одил сўз”) халқаро сўз эркинлигини ҳимоя қилиш фонди;
- “Зеленое спасение” (“Яшил қутқарув”) экологик жамияти.
- Қозоғистон касаба уюшмалари федерацияси
Республикада “чет эл агенти” деб эълон қилинганлар орасида журналист Айнур Коскина, Мажлис депутатлигига собиқ номзод Динара Егеубаева, журналист ва “За нами уже виехали” YouTube каналининг муаллифи Дмитрий Дубовицкий бор.
Бундан ташқари, Қозоғистон ҳукумати “чет эл агентлари” реестрига хорижий компаниялар ва фондларнинг ваколатхоналарини ҳам киритган. Масалан, Россия “Газпромбанк”ининг Қозоғистондаги ваколатхоналари, Reuters халқаро ахборот агентлиги ваколатхонаси, “Киев витамин заводи” филиали ва Нидерландия силга қарши курашиш марказининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳам рўйхатдан ўрин олган.
Изоҳ (0)