Қозоғистон учинчи давлатлар ва Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан темирйўл ва автомобиль транспортида буғдой олиб киришга олти ойлик тақиқ қўймоқчи. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.
Тегишли буйруқ лойиҳаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга кўра, буғдойни темирйўл орқали олиб кириш фақат лицензияга эга элеваторлар, донни қайта ишлаш корхоналари ва паррандачилик корхоналари учун мумкин бўлади.
Лойиҳа Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг интернет-ресурсида ва “Очиқ НПА” интернет порталида жойлаштирилган.
Сўнгги маълумотга кўра, Қозоғистонда сотилмаган дондан йўқотилган даромад тахминан 284 миллиард тенгени ташкил этади. Бу бюджет кредити кўринишидаги давлат ёрдамидан икки баробар кўпдир.
Изоҳ (0)