• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    16 ёшида турмушга чиққан ҳамда машҳурликка эришган: «Бобби» фильми юлдузи Димпл Кападия ҳозир қаерда? (фото)

    Болливуднинг машҳур мелодрамаси «Бобби» 1975 йилда намойиш этилган ва Совет Иттифоқи прокатида чиққанидан сўнг 62 миллионга яқин  киши томоша қилган. Бу совет томошабинлари кўрган биринчи ҳинд фильми эди. Шунинг учун ҳам у худди биринчи муҳаббат каби томошабинлар қалбидан алоҳида жой олган. Димпл Кападия миллионлаб одамларнинг қалбини забт этди — лекин унинг ҳам қалбини забт этган борми? «Бобби» юлдузи Димпл Кападиянинг карьераси, фарзандлари ва шахсий ҳаёти ҳақдаги саволларга «Новий очаг» нашри жавоб берди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Отасининг қиздан юз ўгириши

    «Бобби» юлдузига айланган Димпл Кападияни кўпроқ ўзининг эмас, балки қаҳрамонининг исми билан эслашади. Актриса 1957 йил 8 июнда Бомбейда тадбиркор Чунибхаи Кападия ва унинг рафиқаси Битти оиласида туғилган. Чунибхаи бадавлат, консерватив исмоилийлар оиласидан бўлиб, кейинчалик қизи «Бобби» фильмида рол ўйнагани учун ундан юз ўгирган. Бўлажак актрисага гўдаклик даврида Димпле Амина деб исм беришган, аммо бундан кўпчилик деярли бехабар.

    Фото: «indianexpress.com»

    Фото: «indianexpress.com»

    Димпл 1973 йилда «Бобби» фильмида рол ижро этганида жуда ёш, атиги 16 ёшда эди. Димплнинг партнёрини эса таниқли режиссёр Раж Капурнинг ўғли Риши Капур ижро этган.

    Бюджети кам, аммо прокати рекорд

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Тақдир тақазоси билан режиссёр Раж Капурнинг аввалги «Менинг исмим масхарабоз» фильми кассада муваффақиятсизликка учради, шунинг учун «Бобби» жуда кам маблағ эвазига суратга олиниши керак эди. Машҳур ҳинд актёри Пран бу фильмда атиги 1 рупийга суратга тушишга рози бўлди. Турли ижтимоий гуруҳларга мансуб икки ўсмирнинг севгиси ҳақидаги бу кам бюджетли лойиҳа нафақат Ҳиндистонда, балки бутун дунёда катта қизиқиш билан томоша қилинган. «Бобби» мелодрамасини Совет Иттифоқида 62,6 миллион нафар инсон томоша қилган, шундан сўнг у совет кино прокати тарихида энг кўп ташриф буюрилган олтинчи хорижий фильмга айланган. Димпл Кападия эса «Энг яхши актриса» номинацияси бўйича Filmfare мукофотини қўлга киритган.

    Боббининг хол-хол либослари

    Фото: «indianexpress.com»

    Фото: «indianexpress.com»

    Бобби ролини ўйнаган ёш актриса бир зумда машҳур шахс бўлиб уйғонди. Унинг фильмдаги либослари Ҳиндистондаги ёшлар модасининг тимсолига айлантирди. Кейинчалик, хол-хол либослар «Боббй принт» деб номланди.

    16 ёшида турмушга чиқди ва кинони тарк этди

    Одатда кино оламига эндигина кириб келган актрисалар ўз карьерасини қуриш учун қатъий ҳаракат қилади. Аммо Кападия ҳаммани ҳайратда қолдирди. 1973 йилда стандартларга кўра ҳали ўспирин саналган қиз машҳур ҳинд кино актёри — 30 ёшли Ражеш Ханнага турмушга чиқди. Бобби ҳаётда ўзининг экрандаги қаҳрамонидан анча фарқ қилар эди. У Ханнанинг мухлиси эди ва севгиси учун ҳамма нарсага рози бўлди. Шундан кейин актриса эрига итоат қилган ҳолда кинодаги карьерасини якунлади. Улар икки қиз фарзанд кўрди: Твинкл ва Ринк — Димплнинг қизлари ҳам кейинчалик кино соҳасини танлади.

    Фото: Times India

    Фото: Times India

    Турмуш ўртоғи ва ўзи орасидаги тенгсизлик ҳамда вафосизлик

    Жуфтликнинг оиласида тинчлик ҳукм сурмади. Кейинроқ актриса ўз интервьюсида «Бизнинг уйимиздаги ҳаёт ва бахт Ражеш билан турмуш қурган куниёқ ниҳоясига етди», — деб айтиб ўтган. Турмуш ўртоғи билан ёш орасидаги тенгсизликка чидашига мажбур бўлгани етмаганидек, актриса унинг хиёнатидан ҳам нолиган. 9 йилдан сўнг, 1982 йилда Кападия Ханна билан ажрашди ва қизлари билан ота-онасининг уйига қайтиб келди. Орадан икки йил ўтгач, у яна суратга олиш майдончасида ижодни бошлади.

    Фото: Times India

    Фото: Times India

    Аммо улар расман ажрашмаган

    Қизиғи шундаки, Ханна ва Кападия расмий равишда ажрашмаган. Улар бир-бири билан тил топиша олмаган бўлса-да, яна қайта ярашди ва жуфтликни зиёфатларда бирга кўришди. Ажримдан кўп йиллар ўтгач, актрисадан яна турмуш қуришни хоҳлайсизми, деб сўрашганда Кападия шундай жавоб берди: «Мен жуда ҳам бахтлиман ва ҳаётимдан мамнунман. Турмуш қуришга келсак, бир мартаси етади».

    Фото: Bollywoodshaadis

    Фото: Bollywoodshaadis

    2012 йил бошида Ханна саратон касаллигига чалинганида, Кападия унинг ёнида бўлди ва ўша йилнинг 18 июлида вафот этгунга қадар собиқ эрини парваришлади. Кейинчалик у Ханнанинг ўлими уни вайрон қилганини яшириб ўтирмади.

    Экранларга қайтиш

    Димплнинг кинога қайтиши жуда муваффақиятли тарзда кечди. 1984 йилдан 1994 йилгача бўлган ўн йил давомида у ҳинд тилида сўзловчи етакчи актрисалардан бири бўлган. 1985 йилда у ўзининг Боббидаги партнёри Риши Капур билан «Муҳаббат денгизи» романтик драмасида рол ўйнади. Ушбу фильм учун актриса иккинчи марта Filmfare мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Шундан сўнг Болливуд фильмларидан роллар унинг устига ёғилди. Бундан ташқари, агар илгари режиссёрларни ёш қизнинг гўзаллиги ўзига жалб қилган бўлса, энди улар катта ёшли актрисада ажойиб драматик истеъдодни кўришди. Кападия тез орадан қайта тиклаган карьерасини турли-туман образлар билан бойитди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Ўтган йиллар давомида актриса 52 та фильмда суратга тушди. Улар орасида ҳам тижорий, ҳам хусусий кинолар бор эди. Шунингдек, уларнинг ҳаммаси ҳам Болливуд фильмлари эмасди. Шундай қилиб, Димпл 1991 йилда режиссёрлар Геннадий Василев ва Шаши Капур томонидан суратга олинган «Қора шаҳзода Ажуба» совет-ҳинд илмий фантастика фильмида рол ўйнади. 2020 йилда режиссёр Кристофер Ноланнинг иштирокидаги «Далил» шов-шувли фильми намойиш этилди.

    «У ҳар бир саҳнани ўғирлайди»

    «Далил» фильмида Кападия қурол сотувчи Прия ролини ўйнади. Кристофер Нолан актриса билан кастинг натижаларидан шунчалик ҳайратда қолганки, у ўйлаб ҳам ўтирмасдан уни фильмидаги интригага бой роллардан бирига олди. «Далил» бутун дунё бўйлаб 362 миллион доллар йиғиб, 2020 йилнинг энг кўп даромад келтирган тўртинчи фильмига айланди. Танқидчилар Кападиянинг ижросини мақтади, улардан бири ҳаттоки Димпл ҳақида «ўзи иштирокидаги ҳар бир саҳнани сездирмасдан ўғирлайди» деб айтган, томошабин эътиборини ўзига жалб қила олишини назарда тутиб. Актриса ҳам ўзининг кинога бўлган иштиёқини қайтарган айнан «Далил» фильми эканини таъкидлайди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Ўтмишдаги Бобби

    Димпл уни доимий равишда Боббининг қиёфаси билан солиштиришларидан безовталанар эди. Кападиянинг сўзларига кўра, уни кўпинча ўта қатъий ва ғамгинликда айблашади. Бироқ у ҳар доим ўз камчиликларини яхшилашга интилади: «Мен табиатан ғамгинман. Лекин ҳеч қачон била туриб ҳеч кимни хафа қилмаганман».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Димплнинг санъатни яхши кўриши, расм ва ҳайкалтарошлик билан тажриба ўтказиши кўпчиликка маълум. 1998 йилда у ўз дизайни бўйича шам ишлаб чиқарувчи компанияга асос солди, у шам билан ижод қилувчи рассом билан машғулотлар ўтказиш учун Уэльсга борди. Кападия ўз уйини ва у билан боғлиқ ҳамма нарсани яхши кўради, бўш вақтларида у шунчаки дам олишни ёки китоб ўқишни ёқтиради.

    Мавзуга доир: Супер юлдуз Ражеш Кханна ва Димпл Кападия қизларининг муваффақиятсиз карьераси (фото)

    31.05.2022, 15:02   Изоҳ (0)   33827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Золим Истанбул» турк сериали юлдузлари 2022 йилда қандай лойиҳаларда суратга тушмоқда? (фото)

    31.05.2022, 13:41

    Instagram: Ёшларга танбеҳ берган Муниса Ризаева, қўшиқ куйлашда давом этадиган Дилдора Ниёзова, Марям Тиллаевага турмуш ўртоғининг сюрпризи

    30.05.2022, 22:35

    50 дан ошганда ҳам қандай қилиб 30 яшар кўриниш мумкин? Голливуд юлдузи Женнифер Лопеснинг гўзаллик сирлари (фото)

    30.05.2022, 13:50

    75-Канн кинофестивали ғолиблари эълон қилинди

    30.05.2022, 09:35

    Instagram: Янги машинали бўлган Ситора Фармонова, Отабек Муталхўжаевнинг отасига қимматбаҳо совғаси, кинога қайтаётган Зарина Низомиддинова

    29.05.2022, 22:51

    Таниқли хонанда Шакира қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    29.05.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.