АҚШда 22 нафар кекса аёлни ўлдиришда айбланган серияли қотил Билли Чемирмир қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Марҳум 19 сентябрь, сешанба куни эрталаб Теннесси колониясидаги Коффилд бўлимида ўлик ҳолда топилган. 50 ёшли Чемирмир икки марталик умрбод қамоқ жазосини шартли озод қилиш имкониятисиз ўтаган. У Даллас округида 13 нафар кекса аёлни ва Коллин округида яна тўққиз нафарини уйларида ўлдирган. Чемирмир соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган. У барча қурбонларини бўғиб, уларни тунаб, ўзи билан бирга заргарлик буюмларини олиб кетиб, сотган.
Ҳужумдан омон қолишга муваффақ бўлган қурбонлардан бирининг хабаридан кейин Чемирмир қўлга олинган. Бу 91 ёшли Мери Бартел эди. У полицияга Чемирмир қариялар уйида уни ёстиқ билан бўғмоқчи бўлгани ва тақинчоқларини ўғирлаганини айтган.
Дастлабки маълумотларга кўра, серияли қотилни унинг камерадоши ўлдирган. Бироқ расмийлар ҳали бу маълумотни тасдиқламаган.
Изоҳ (0)