АҚШнинг Техас штатида 24 ёшли Патрик Крузиус 20 дан ортиқ одамни ўлдирганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, 2019 йил 3 август куни “техаслик мерган” Аллен шаҳридан Эль-Пасога қасддан борган ва Walmart дўконидаги мексикалик харидорларга қарата АК-47 автоматидан ўт очган.
Ҳужум оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, яна 20 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари олган.
2023 йилнинг февраль ойида Крузиуснинг адвокатлари ва прокурорлари жазони енгиллаштириш бўйича келишувга эришди. Айбланувчи барча 90 та банд бўйича — улардан 23 таси нафрат билан боғлиқ — содир этилган жиноятларда ўз айбини тан олди.
Патрик Крузиус 90 карра умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди (900 йил).
Май ойида АҚШ суди ўзбекистонлик Сайфулло Соиповни 8 карра умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Соипов 2017 йилда Нью-Йоркда теракт содир этиб, 8 кишини ўлдирган, 12 кишини жароҳатлаган эди.
Изоҳ (0)