Тошкент шаҳрининг икки тумани: Учтепа ва Сергелида 20 сентябрь куни вақтинча электр энергияси ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 20 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Учтепа тумани: “Дегрез” ва “Кўкча Оқтепа” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Сергели тумани: “Хонобод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)