“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хусусий корхонадан 100 миллион сўмга гилам олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Акциядорлик жамияти мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Telegram каналларида тарқатиладиган ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аслида ушбу шартнома узоқ муддатга тузилган бўлиб, унга кўра мазкур суммага 1 дона эмас, балки келгусида бир нечта гилам маҳсулотларини харид қилиниши назарда тутилган.
Ҳозирги вақтда белгиланган миқдорда гиламлар сотиб олиш амалга оширилмади. Қўлда тўқилган ноёб (совғабоп) гиламларни сотиб олиш фақатгина “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг юқори мартабали хорижий меҳмонларини қабул қилиш вақтида амалга оширилади.
Изоҳ (0)