• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Женна Ортега, Роберт Дауни ва ўзи яратган машҳур қаҳрамонларга ўхшайдиган бошқа актёрлар (фото)

    Кино оламида ўзи яратган қаҳрамонларга ҳар томонлама ўхшаш актёр ва актрисалар бор. Уларнинг феъл-атвори, айрим жиҳатлари қаҳрамонига кўчган. Айримлари эса қаҳрамонлари дуч келган қийинчликларни ҳаётда бошдан кечирган.

    Женна Ортега

    “Уэнздей” сериали премьераси 2022 йилда бўлиб ўтди. Сюжет Аддамслар оиласи ҳақидаги машҳур ҳикояга асосланган. Лойиҳадаги бош ролни Женна Ортега ижро этган. Режиссёр ҳам, суратга олиш гуруҳи ҳам, актёрларнинг ўзлари ҳам лойиҳа томошабинлар орасида бундай кучли реакцияга сабаб бўлишини тасаввур қила олмас эди. “Уэнздей”нинг муваффақияти Женнага узоқ кутилган машҳурликни олиб келди. Ортеганинг сўзларига кўра, у ўз персонажига жуда ўхшайди. Шунингдек, у кўпчилик тушунмайдиган баъзи нарсаларни яхши кўради. Ҳар қандай ғайриоддий нарсага бундай муносабат Женна учун қувончли ҳолат.

    Фото: “Яндекс Дзен

    Адам Сендлер

    Актёр иштирокидаги фильмларни томоша қиладиган инсонлар икки турга бўлинади: Адам Сендлер иштирокидаги кинокартиналарни яхши кўрадиганлар ва унинг лойиҳаларини жуда бемаъни деб ҳисоблайдиганлар. Баъзилар актёрнинг қобилиятига ишончсизлик билдирса-да, Адам ўзининг унчалик иқтидорли ёки келишган эмаслигини яширмайди. Бироқ бу унинг Голливудда машҳурлик ва ҳурматдан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қилмайди. Агар диққат билан эътибор берилса, Сендлер ўзи иштирокидаги барча комедияларда бир хил персонажларни гавдалантирган. Гап шундаки, актёр ўзини борича кўрсатади ва мухлислар буни яхши кўришади.

    Фото: “Яндекс Дзен

    Меттю Перри

    2024 йилда “Дўстлар” сериали намойиш этилганига роппа-роса ўттиз йил тўлади. Меттю Перри Chendler Бинг ролини ижро этишдан олдин машҳур образларни гавдалантирмаган. Ушбу лойиҳада суратга тушиш унга катта машҳурлик келтирди. Бу вақт ичида актёр ҳақиқий синовлардан ўтди. Буларнинг барчаси пул ва гиёҳвандлик туфайли содир бўлди. Яхшиямки, Метю ўзини қўлга олишга муваффақ бўлди. Перри кунларнинг бирида Chendler Бинг аслида яхши юмор ҳиссига эга, ҳазилкаш инсон экани ҳақида гапириб берган.

    Фото: “Яндекс Дзен

    Эмма Уоцон

    “Гарри Поттер” фильмлари кўплаб истеъдод эгаларини, айниқса, жуда ёш актёрларни — Дэниэл Редклифф, Руперт Гринт ва Эмма Уоцонни кашф этди. Лойиҳада бош ролни ижро этган актёр шу кунгача бор кучи билан образдан халос бўлишга уринаётган бўлса, унинг қолган ҳамкасблари ўзларини борича қабул қилишади. Масалан, Эмма Уоцон дастлаб ўзининг Гермиона образидан тубдан фарқ қилишига амин эди.

    Бундан ташқари, актриса ўзини ундан юз карра совуқроқ деб билишини айтган. Бироқ вақт ўтиб актриса ўз қаҳрамони билан умумий томонлари борлигини тушунди ва бу ҳақиқатни шунчаки қабул қилиш керак эди. Эмма нафақат китоб ўқиш ва тил ўрганишни яхши кўриши, балки ҳар қандай вазифани жиддий қабул қилиш қобилияти билан ҳам машҳур.

    Фото: “Яндекс Дзен

    Женна Фишер

    “Офис” сериали актёрлар таркиби ва кулгили дақиқалари билан машҳур. Томошабинлар Женна Фишерни феъл-атвори ва бир неча йил давомида ўйнаган персонажи туфайли яхши кўриб қолди. Бир қарашда Пем ва Женна жуда бошқача кўриниши мумкин. Бироқ актрисанинг сўзларига ишонсангиз, ҳақиқий ҳаётда уларни бирлаштирадиган нарса бор. Маълум бўлишича, Фишер узоқ вақт давомида ўз фикрлари ва ҳис-туйғуларини ифода этишдан хижолат бўлган, бир лаҳзага қадар у кишанлардан халос бўлмаган ва эркинликка эриша олмаган.

    Фото: “Яндекс Дзен

    Роберт Дауни

    Бир қарашда актёр таниқли оилада туғилганидан буён омад у билан бирга эди, дейиш мумкин. Бироқ Роберт ўз мисолида бунинг аксини кўрсатади. Роберт Дауни ҳамма нарсага эга эди, бундан ташқари, у кинода илк қадамларини қўйишни бошлаганида, отаси уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Ҳозир актёр яхши обрўга ва мухлисларнинг муҳаббатига эга бўлса, 1990 йилларда унда буларнинг ҳеч бири йўқ эди.

    Роберт гивоҳванд моддаларни истеъмол қилиш туфайли ўз ҳаётини барбод қилди. Бироқ яхши инсон бўлиш истаги унга келажакка ишончни қозонишга имкон берди. Дауни Тони билан ўртасида умумий жиҳатлар борлигини яширмайди ва айнан шу рол реал ҳаётга қайтишига ёрдам берган.

    Фото: “Яндекс Дзен

    Райан Рейнолдс

    Агар Райан Рейнолдснинг фильмографиясига диққат билан қарасангиз, рўйхатда турли жанрдаги кинокартиналарни кўришингиз мумкин. Актёр кўплаб образларда ўзини синаб кўрди. Бироқ Райан асосан жиддий фильмларни афзал кўради. Унинг қайси машҳур қаҳрамонига ўхшашлиги ҳақида узоқ вақт ўйлашингиз мумкин. Маълум бўлишича, у ўз қаҳрамони Дедпулдан фарқ қилмайди. Уларнинг иккаласи ҳам оғир вазиятларда ҳазил қилишни яхши кўради. Шунингдек, бундай вазиятларда улар нафақат ўзлари, балки яқинларини ҳам қийнашади. 

    Фото: “Яндекс Дзен
    19.09.2023, 16:40   Изоҳ (0)   9781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аксарият фильмларда салбий қаҳрамон ролини ижро этган бўлса-да, томошабинлар қалбидан жой олган актёрлар (фото)

    06.06.2023, 12:30

    Жеки Чан, Том Круз ва суратга олиш майдончасида хавфли трюкларни ўзи бажарадиган бошқа актёрлар (фото)

    12.07.2023, 11:30

    Вафоти сабабли сценарийда “ўлдирилишига” тўғри келган актёрлар (фото)

    01.08.2023, 17:59

    Жиноятчиликдан кино оламига: Бахтли тасодиф туфайли Голливудга кириб келган машҳур актёрлар (фото)

    17.08.2023, 17:57

    Етимликда ўтган болалигига қарамай муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    19.09.2023, 12:05

    “Опа Россияга бориб томоша кўрсатди” — Даврон Кабулов танқидга учраган концерт ва “РУВД”га тушадиган йигитлардан воз кечиши ҳақида гапирди (видео)

    18.09.2023, 21:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.