Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан АҚШга етиб борди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбарини аэропортда Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс, АҚШ—Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилади.
Йилнинг бош халқаро сиёсий тадбири доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммити, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)