Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятдаги эҳтиёжманд оилага янги уй совға қилди. Бу ҳақда ҳокимнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Унга кўра, Шуҳрат Абдураҳмонов Избоскан тумани “Гулистон” маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганган. Ушбу оиланинг хонадонида бўлиб, шароитини кўздан кечирган. Шундан сўнг оилага икки хонали уй совға қилган. Шунингдек, аёлни ишга, қизини эса ўқишга жойлашга ваъда берган. Қуйидаги видеода ушбу оиланинг ҳозирги уйи акс этган.
“Эрталаб кўчиб борасиз. Ўша ерда қизингни мактабга ўқишга, сени эса ишга жойлайман. Ҳам ишлайсизлар, ҳам ўқийсизлар”, — дейди Шуҳрат Абдураҳмонов
Изоҳ (0)