• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Captiva қайтмоқда: кўпга бормаган шартномалар, иккинчи уриниш, судда ютқазган машина, бозорда қанча?

    Captiva ўзбек автомобиль ихлосмандлари учун яхшигина таниш. Мазкур авто ташқи кўриниши ва ҳайдовчи учун ўзига хос қулайликлари билан ажралиб туради.

    Беш йилдан буён сотувда бўлмаган Captiva’нинг янгиланган модели октябрь ойи якунида сотувга чиқарилиши мумкинлиги ҳақида баёнот берилди. “Дарё” нашри Captiva’нинг мамлакатда ишлаб чиқарилиш тарихи, у билан боғлиқ муҳим воқейликларни жамлади.

    Фото: Google Images

    11 йиллик умр

    Дастлаб Captiva модели Ўзбекистон бозорига 2007 йилда кириб келган ва ўша йилнинг ўзида мамлакатда автомобилни йиғиш йўлга қўйилганди. То 2017 йилга қадар бир неча моделда ишлаб чиқарилган ва уни йиғиш 2018 йилда тўхтатилганди.

    Орадан уч йил ўтиб янгиланган Captiva Ўзбекистон автомобиль бозорига қайтишга уринди.

    Биринчи уриниш

    UzAuto Motors бундан икки йил муқаддам, 2021 йилнинг кузида янгиланган Captiva кроссоверини тақдим этганди. Ўшанда автомобилнинг 4 турдаги комплектацияси: 192 миллион сўмдан то 269 миллион сўмгача бўлганди ва шартнома берила бошланган.

    Фото: Google Images

    Автомобиль 1,5 литрли турбо двигатель, 10,4 дюймли сенсорли экран, автоматик узатмалар қутиси, электр бошқарувли рул билан жиҳозланган, ўриндиқлар soft touch материали билан қопланган.

    Биттаси қайсар чиқди

    Орадан икки ой ўтиб, ноябрь ойи ўрталарида харидорларга қарийб 500 га яқин шартнома берилганидан кейин тармоқларда Captiva-5 автомобили учун тўлов қилган харидорлар автосалонлар ва UzAuto Motors масъуллари билан боғланиб, уларга машина гўёки “минтақамизга тўғри келмагани учун” етказиб берилмаслиги, тўловни ё бутунлигича қайтариб олиш ёки бошқа модел хариди учун йўналтириш тавсия этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Бунга UzAuto Motors Captiva-5 бўйича шартномалар тузишни тўхтатишга “мажбур бўлаётгани”ни эълон қилди. Олдиндан тўлов қилганларга сумманинг 5 фоизи миқдорида компенсация пули берилишини билдирган. Автонинг тўхтатилиш сабаби сифатида жаҳон бозорида яримўтказгич микрочиплар етишмаётгани келтирилган.

    Ўша 500 га яқин шартнома эгаларидан қайси биридир пулини компенсация билан қайтариб олган бўлса, яна кимдир заводдан бошқа машина беришларига рози бўлди. Лекин уларнинг ичидан биттаси қайсар чиқди, охиригача борди – судлашди.

    17 ой давом этган суд

    Captiva-5 га пул тўлаб ололмаганлардан бири – Ўктам Қаҳҳоров автомобилини етказиб берилмаслигига сабаб сифатида айтилган “Ўзбекистон иқлимига тўғри келмаслиги” ҳақидаги важни тан олмади ва судга мурожаат қилди.

    Ўктам Қаҳҳоров
    Фото: Скриншот

    Суд иши 17 ой давом этди. UzAuto Motors бир неча марта судда ютқазди. Ҳатто бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Олий судга такрорий кассация тартибида кўриб чиқиш UzAuto Motors’нинг ёнини олиб, протест киритди.

    Йиллаб давом этган суд иши 2023 йилнинг май ойига келиб якунланди. Олий суд Ўктам Қаҳҳоров фойдасига қарор чиқариб, компанияга Captiva-5 ни истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини юклади.

    Иккинчи уриниш

    Биринчи уринишдан икки йил ўтиб айни куз бошида “Ўзавтосаноат” Captiva-5 октябрь ойи якунида сотувга чиқарилиши мумкинлигини маълум қилди. Айтилишича, автомобиль агар тест жараёнидан муваффақиятли ўца, бозорга қўйилади. Машиналар Хитойдан олиб келиб, етказиб берилади.

    Масъуллар аввал Ўзбекистон иқлимига тўғри келмаслиги даъво қилинган Captiva-5 яна қандай қилиб об-ҳавога мослашгани ёки маслаштирилгани юзасидан изоҳ берилмаган.
    Фото: Скриншот

     

    Компания Captiva-5 нархи сотув бошланишидан аввал эълон қилинганини айтган. Лекин уни Ўзбекистон автомобиль бозорларидан топиш мумкин. Интернет дўконларда Captiva-5 сотмоқчи ёки янгисини четдан олиб келиб бериши ҳақида эълонлар турибди. Уларда Captiva-5 нархи 33-35 минг доллар атрофида таклиф қилинмоқда.

    15.09.2023, 11:59   Изоҳ (0)   32584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзгидромет” 16 сентябрда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    15.09.2023, 11:23

    Ўзбекистоннинг 23 та туманида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди

    15.09.2023, 11:16

    “1,5 мингдан зиёд маҳаллада криминоген вазият мураккаблигича қолмоқда” — Пўлат Бобожонов

    15.09.2023, 10:37

    Қорақалпоғистон транспорт вазири Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари бўлди

    15.09.2023, 10:13

    Самарқандда одамлар фастфуддан заҳарланди

    15.09.2023, 09:47

    Аҳолига 3,2 млрд сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди — Бош прокуратура департаменти

    15.09.2023, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.