Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида одамлар фастфуддан заҳарланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиши ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилган. Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Паст Дарғом туманидаги “Мералс” МЧЖдан фастфуд истеъмол қилгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат Санепидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фастфуд сотиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона фаолиятига чек қўйилди.
4 август куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тўйхоналарнинг бирида 42 киши салатдан заҳарланганди. 22 август куни Самарқанд шаҳрида 49 киши фастфуд марказида ҳот-догдан заҳарланганди.
Изоҳ (0)