Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, у президентнинг 12 сентябрдаги қарори билан ушбу лавозимга тайинланди.
Тайинловга қадар Маманбий Омаров 2022 йилнинг декабридан буён Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Ундан аввал Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2023 йилнинг 11 июлида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминовни ишдан олганди.
Изоҳ (0)