Суриянинг Тартус провинциясида бир неча портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда Аl Mayadeen телеканали хабар берди.
Телеканал воқеа тафсилотларига аниқлик киритмаган.
Аl-Hadath каналининг хабар беришича, вилоятда жойлашган Ливан Ҳизбуллоҳ партиясига тегишли омборлар ўққа тутилган. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
![](/static/siriya1.jpg)
Расмий Дамашқ ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
Маълум қилинишича, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг 720-логистик таъминот пункти Тартус портида жойлашган.
Изоҳ (0)