• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Жасадлар ҳар жойда ётибди”: Ливияда сув тошқини қурбонлари 5000 кишидан ошди (видео) 

    Ливияда вайронкор сув тошқинлари оқибатида 5000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Ливия ҳукумати ички ишлар вазири камида 5300 киши табиий офат қурбонига айланганини маълум қилди. Асосий қурбонлар ва вайронагарчиликлар мамлакат шарқидаги Дерна порт шаҳрида кузатилган. Шаҳардаги иккита дамба сув босими остида ёрилиб кетган. Ливия шарқини назорат қилувчи маъмуриятнинг соғлиқни сақлаш вазири аввалроқ 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани тасдиқланганди.

    “Бедарак йўқолганлар сони минглаб, ҳалок бўлганлар сони эса 10 мингга етиши кутилмоқда”, — деди Усмон Абдел Жалил.
    Фото: AFP

    Дернада бутун бошли кварталлар сув остида қолган. Қабристондаги 700 дан ортиқ жасаднинг шахсини аниқлаш кутилмоқда, маҳаллий соғлиқни сақлаш расмийлари эса минглаб одамлар бедарак йўқолганини айтмоқда.

    “Дерна шаҳридаги вазият тобора фожиали бўлиб бормоқда, қурбонлар сони бўйича якуний статистик маълумотлар йўқ. Кўп ҳудудларга ҳали кириш имкони йўқ”, — деди Жалил.

    БМТ халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Ливиянинг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларида камида 34 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Энг оғир зарба Дернада қайд этилган, у ерда бўрон оқибатида иккита дамба ёрилиб, 30 минг аҳоли қочқинга айланган.

    Фото: Middle East Эе

    БМТ маълумотларига кўра, улар бошпана ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож, аммо жабрланганларга ёрдам етказиш қийин, чунки ҳудуддаги аксарият йўллар сув остида қолмоқда, тўсиб қўйилган ёки вайрон бўлган.

    Халқаро қутқарув қўмитаси хайрия ташкилотига кўра, Ливия шарқидаги кўплаб клиникалар ва шифохоналар тошқин қурбонлари билан тўлиб кетган.

    “Тез ёрдам машиналари таъмирга муҳтож, жисмоний киришда қийинчиликлар ва моддий-техник ёрдамга бўлган эҳтиёж тиббий кўнгиллиларнинг зарар кўрган ҳудудларда ишлашини қийинлаштирмоқда. Сув ​​орқали юқадиган касалликларнинг тарқалиши эҳтимоли ҳам ташвишга солмоқда”, — деди ташкилотнинг мамлакатдаги директори Эли Абуаун.

    Айрим беморлар бошқа шаҳарларга эвакуация қилинмоқда, бироқ телефон алоқаси йўқлиги, йўллар ва кўприклар вайрон бўлгани сабабли жабрланган ҳудудларда тиббий ёрдам кўрсатиш қийин.

    10,000 missing in Libya storm floods, death toll ъhugeъ | The Manila Times

    Сув тошқинлари кўплаб ҳудудларда интернет ва бошқа телекоммуникация хизматларини ишдан чиқарди, ҳозирда кўплаб ҳудудларда алоқа тикланган.

    Табиий офат Ливияни Европа билан боғлайдиган денгиз ости кабелини узиб қўйган. Жабрланган ҳудудларда алоқани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

    Айни пайтда пойтахт Триполидан фаолият юритувчи мамлакатнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати бош вазири Абдул Ҳамид Дбейбаҳ, унинг вазирлар маҳкамаси хорижий ёрдамни қабул қилишдан олдин баҳолашини айтди.

    “Кўплаб ёрдам таклифлари бўлди ва биз фақат керакли ёрдамни қабул қиламиз”, — деди у.

    Rescuers recover over 2,000 bodies after floods devastate eastern Libya and  displace 30,000 people

    Гуманитар ёрдам энг кўп жабр кўрган Дерна шаҳри жойлашган Ливиянинг шарқий қисмига кела бошлади, бироқ қутқарув ишларига сиёсий вазият тўсқинлик қилди — мамлакат икки рақобатчи ҳукумат ўртасида бўлинган.

    “Халқаро ёрдамни танлаб қабул қилиш ҳам қутқарув операциясини мувофиқлаштиришни осонлаштиради”, деди Дбейбаҳ.

    Шарқий Ливиянинг тан олинмаган ҳукумати фуқаро авиацияси вазири Ҳикем Абу Шкиуватнинг айтишича, Дернадаги вазият ҳалокатли. 

    “Жасадлар ҳамма жойда — денгизда, водийларда, бинолар остида ётибди. Шаҳарнинг 25 фоизи ғойиб бўлди десам, муболаға бўлмайди. Кўп, кўп бинолар қулаб тушди. Якуний йўқотишлар жуда катта бўлади”, — деди у.

    Мутахассислар аввалроқ Дернадаги тўғонлар портлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Аммо бу содир бўлганда, ҳеч ким Дерна аҳолисини хабардор қилмаган.

    Дернадан ташқари мамлакат шарқидаги Бенғози, Сус ва Ал-Маж шаҳарлари ҳам жабрланган.

    Ливия армиясининг етти нафар аскари қутқарув ишлари чоғида ғойиб бўлган. Ливия шарқида расмийлар комендантлик соати жорий қилди, мактаб ва дўконларни ёпишни буюрган.

    2011 йилда Муаммар Каддафий ҳокимиятдан ағдарилган қўзғолондан бери Ливия икки рақиб маъмурият ўртасида бўлинган. На тан олинган ва на тан олинмаган ҳукуматлар инфратузилмани сақлаш ва таъмирлашга сармоя киритмади, бу эса сув тошқинининг ҳалокатли оқибатларини тушунтириши мумкин.

    Libya flooding: At least 10,000 people missing in Derna, government says -  The Washington Post

    BBC мухбири Амира Фатҳаллаҳ таъкидлаганидек, “Даниэль” бўронининг ҳалокатли таъсири мамлакатдаги заиф ва мураккаб сиёсий вазиятни биринчи ўринга олиб чиқди.

    Ливияни рақобатдош органлар бошқаради — мамлакат ғарбида халқаро тан олинган Миллий бирлик ҳукумати ва шарқда Вакиллар палатаси деб номланган парламент.

    Ушбу бўрон ўтган ҳафта Греция, Туркия ва Болгарияни босиб, ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлганди. Энди у Ғазо секторига ҳам ёпирилди.

    13.09.2023, 21:50   Изоҳ (0)   15109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия ҳарбий база яратиш учун Ливиядаги Ҳомс портини 99 йилга ижарага олди

    17.08.2023, 15:08

    Ливиянинг сув тошқинидан жабрланган ҳудудларини тиклаш учун 412 миллион доллар ажратилади

    12.09.2023, 23:15

    Украина Россиянинг ФАБ-500 бомбаларини уриб тушириш деярли имконсиз эканини маълум қилди

    13.09.2023, 21:30

    Пашинян: “Арманистон ўз хавфсизлиги кафолати сифатида Москвага бошқа таяна олмайди”

    13.09.2023, 21:20

    Эрон швециялик Европа Иттифоқи расмийсини ҳибсда сақламоқда

    13.09.2023, 21:10

    АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Хитой билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди

    13.09.2023, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.