АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Фрэнк Кендалл мамлакат ҳарбий кучларини оптималлаштиришга ва Хитой билан қуролли можарога тайёр туришга чақирди. Вазирнинг қайд этишича, Хитой 20 йилдан бери ўз ҳарбий қудратини оширмоқда.
“Биз ҳали тажрибага эга бўлмаган урушга тайёр бўлишимиз керак. Хитой сўнгги 20 йил ичида ўз қуролларини жадал ривожлантирмоқда ва энди улар асосий муаммога айланди”, — деди Кендалл.
Вазир агар АҚШнинг имкониятлари “Хитойнинг Тайванга ёки бошқа жойга қарши агрессиясини тўхтатиш учун” етарли бўлмаса, уруш бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бироқ, унинг таъкидлашича, “уруш муқаррар эмас”.
Вазир АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва космик кучларини модернизация қилиш зарурлигига ишора қилиб, Хитой киберсоҳада ахборот устунлигини таъминлаш учун мўлжалланган аэрокосмик ва стратегик қўллаб-қувватлаш кучларини яратгани ва такомиллаштириб бораётганини эслатиб ўтди.
АҚШ разведка идораларининг таъкидлашича, тобора кўпроқ Хитой фуқаролари АҚШ ҳарбий базаларига киришга ҳаракат қилмоқда. ўтган йиллар давомида 100 дан ортиқ бундай ҳолатлар қайд этилган.
Изоҳ (0)